Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия қўшинларининг Херсондан чекиниши Украина учун яна бир ғалаба ҳисобланишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Фото: Associated Press

Фото: Associated Press

Столтенбергнинг сўзларига кўра, Украина армияси рус қўшинларига тобора кўпроқ босим ўтказмоқда. Бу вазият Херсон вилоятида шундай ривожланганки, Россия кучлари шаҳарни тарк этишга мажбур бўлди. У яқин кунларда альянс Россия ҳақиқатан ҳам Днепрнинг ғарбий қирғоғидан чекиниш ёки чекинмаслигини назорат қилишини айтди. Бош котибнинг қўшимча қилишича, НАТО Украинани қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлайди.

НАТО иттифоқчилари томонидан кўрсатилаётган мисли кўрилмаган ёрдам жанг майдонидаги вазиятни ҳар куни ўзгартирмоқда. Бу Украина тараққиёти учун муҳим бўлиб қолмоқда, — дейди у.
Столтенберг Ғарб етакчиларини Россиянинг ҳарбий салоҳиятини паст баҳоламасликка чақирганди. У Россия Украина шаҳарларига ҳужум қилиш ва зарба бериш учун ҳали ҳам салоҳият ва кучга эгалигини қайд этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда