• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Юрак касалликлари, мия фаоллиги пасайиши ва ўлим хавфининг ортиши: уйқусизлик қандай жиддий оқибатларга олиб келади?

    Уйқусизлик инсонни асабийлаштириши ҳаммага маълум. Аммо унинг яна ҳаёт, хотира, соғлиқ, ташқи кўриниш ва вазн камайтиришга қандай таъсир қилиши мумкинлигини кўпчилик билмайди, деб ёзади Elle.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Уйқусизлик бахтсиз ҳодисаларга олиб келади

    Уйқусизлик йўлда жамоат хавфсизлигига катта таҳдиддир. Бу ҳайдовчининг машинани худди маст ҳолда ҳайдаш каби секинлаштириши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, уйқусизлик ва сифатсиз уйқу ишдаги бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатларга олиб келади. Тадқиқотларнинг бирида кундузги уйқучанликдан шикоят қилган ишчилар кўпроқ бахтсиз ҳодисаларга дуч келган.

    Уйқусизлик мия фаоллигини пасайтиради

    Уйқу фикрлаш ва ўрганишда муҳим рол ўйнайди. Унинг етишмаслиги кўплаб когнитив жараёнларга зарар етказади. Биринчидан, уйқусизлик эътибор, ҳушёрлик, диққатни жамлаш, фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилишга таъсир қилади. Бу самарали билим олишни қийинлаштиради.

    Иккинчидан, тун давомида турли хил уйқу даврлари онгдаги хотираларни қайта ишлашда рол ўйнайди. Агар етарлича ухламасангиз, кун давомида нимани ўрганганингизни эслай олмайсиз.

    Уйқусизлик жиддий соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин

    Уйқунинг бузилиши ва сурункали уйқусизлик қуйидагиларга олиб келиши мумкин:

    • юрак касалликлари;
    • юрак хуружи;
    • юрак етишмовчилиги;
    • нотўғри юрак уриши;
    • юқори қон босими
    • инсульт;
    • қандли диабет.
    Баъзи маълумотларга кўра, уйқусизлик ва уйқу бузилиши билан оғриган одамларнинг 90 фоизида ушбу ва бошқа соғлиқ муаммолари мавжуд.

    Уйқучанлик тушкунликка олиб келади

    Вақт ўтиши билан тунги дам олишнинг етишмаслиги ва уйқу бузилиши депрессиянинг ривожланишига ёрдам беради. 2005 йилда Америкада ўтказилган уйқу сўровномасига кўра, депрессия ёки хавотир ташхиси қўйилган одамлар одатда кечаси олти соатдан кам ухлаган.

    Энг кенг тарқалган уйқу бузилиши ва уйқусизлик депрессия билан энг кучли алоқага эга. 2007 йилда 10 000 киши иштирок этган тадқиқотда уйқусизликдан азият чекканлар депрессияга учрамаганларга қараганда беш баравар кўп бўлган. Аслида бу кўпинча депрессиянинг биринчи аломатларидан биридир. Уйқусизлик ва депрессия бир-биридан озиқланади. Уйқусизлик кўпинча депрессия аломатларини кучайтиради ва ухлашни қийинлаштиради. Бироқ уйқу муаммоларини даволаш депрессия ва унинг белгиларида ҳам ёрдам беради.

    Уйқусизлик терини қаритади

    Кўпчилик бир неча кеча уйқусизликдан кейин сарғиш тери ва шишган кўзларни кўради. Аммо маълум бўлишича, сурункали уйқусизлик терининг хиралашиши, ажинлар ва кўз остидаги қора доираларнинг доимий равишда пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Агар инсон етарлича ухламаса, организм стресс гормони кортизолини кўпроқ чиқаради. Ортиқча кортизол тери коллагенини, терини силлиқ ва эластик сақлайдиган оқсилни парчалаши мумкин.

    Уйқусизлик организмда ўсиш гормонини жуда кам миқдорда ажралиб чиқишига олиб келади. Ёшларда бу гормон ўсишни рағбатлантиради. Ёш ўтиши билан бу мушак массасини оширишга, терининг қалинлашишига ва суякларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

    Уйқусизлик вазн ортишига олиб келади

    Уйқусизлик очлик ва иштаҳанинг кучайиши ҳамда семириш билан чамбарчас боғлиқ. 2004 йилда ўтказилган тадқиқотга кўра, бир кеча-кундузда олти соатдан кам ухлаган одамларнинг семириш эҳтимоли етти соатдан тўққиз соатгача ухлаганларга қараганда 30 фоизга кўпроқ. Кўриниб турибдики, уйқусизлик иштаҳани йўқотибгина қолмай, ёғ ва углеводларга бой бўлган маҳсулотларга иштиёқни келтириб чиқаради.

    Уйқусизлик ўлим хавфини ошириши мумкин

    Whiteҳалл Study II да инглиз тадқиқотчилари йигирма йил давомида 10 000 дан ортиқ британиялик давлат хизматчиларининг ўлимига уйқу режими қандай таъсир қилганини ўрганиб чиқди. 2007 йилда эълон қилинган натижалар шуни кўрсатдики, уйқуни кечаси етти соатдан беш соатгача ёки ундан камроқ вақтга қисқартирганлар ўлим хавфини деярли икки баравар оширади.

    Уйқусизлик фикрлаш қобилиятига салбий таъсир қилади

    Уйқунинг етишмаслиги воқеаларни таҳлил қилишга таъсир қилиши мумкин. Бу эса тўғри хулоса чиқариш қобилиятига путур етказади, чунк вазиятлар тўғри баҳоланмайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, вақт ўтиши билан етти ёки саккиз соат ўрнига олти соат ухлайдиган одамлар ўзини уйқусизликка мослашгандек ҳис қила бошлайди ва бунга кўникиб қолади. Аммо уларнинг ақлий ҳушёрлик даражаси текширилса, натижалар пасайиб бораётгани маълум бўлади.

    Мавзуга доир:

    • Кечаси ишлаш организм учун зарарлими?
    • Ёнғоқ, асал ва уйқу сифатини яхшилашга ёрдам берадиган бошқа маҳсулотлар
    • Депрессиядан тортиб аллергиягача: нима учун уйқудан кейин бош оғрийди?

    10.11.2022, 16:49   Изоҳ (0)   13928
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Псориаз касаллигининг турлари, келиб чиқиш сабаблари ва даволаш чоралари

    10.11.2022, 14:41

    Ошқозон оғриганида қандай йўл тутиш керак?

    10.11.2022, 10:10

    Қулоқлар битишининг сабаби нима ва унга қарши қандай курашиш мумкин?

    09.11.2022, 18:50

    Ҳамма гап ковидда эмас: пандемия тана аъзоларимизга қай даражада таъсир қилди?

    09.11.2022, 16:48

    D витамини даражасини текширтириш саломатлик учун қанчалик муҳим?

    09.11.2022, 14:40

    Ошқозонни эҳтиёт қилинг: оч қоринга истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар

    09.11.2022, 09:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Грузияда 7 та НАТО давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди

    Дунё | 27 июл, 23:45

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.