• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Вакиллар палатасида республикачилар демократларни енгди. Сенат учун кураш давом этмоқда. АҚШдаги Конгресс сайловлари ҳақида асосий маълумотлар

    8 ноябрь куни Америка аҳолиси Конгресс Вакиллар палатасини тўлиқ таркибда, Сенатнинг учдан бир қисмини, 50 та штат губернаторидан 36 нафарини қайта сайлади. Сайловлар ҳудуд ва шаҳар даражасида ўтказилди. Тошкент вақти билан 9 ноябрь куни эрталаб Аляска ва Гавайида сўнгги участкалар ёпилди. Сайлов бюллетенларини санаш давом этмоқда. Ушбу сайлов натижалари Жо Байден президентлигининг кейинги икки йилига ва АҚШ сиёсатига, жумладан, Россия билан урушда Украинани қўллаб-қувватлашига таъсир қилади, деб ёзмоқда Meduza.

    Мериленд штатининг Фредерик шаҳрида овоз бериш жараёни. 8 ноябрь, 2022 йил

    Мериленд штатининг Фредерик шаҳрида овоз бериш жараёни. 8 ноябрь, 2022 йил
    Фото: Getty Images

    Республикачилар етакчилик қилмоқда. Америка матбуотининг дастлабки маълумотларига кўра, АҚШ Конгресси қуйи палатасидаги аксарият ўринларни Республикачилар партияси вакиллари эгаллайди. The New York Times ҳисоб-китобларига кўра, улар 435 ўриндан 193 тасига, демократлар эса 166 ўринга эгалик қилади. CNN маълумотлари бўйича республикачилар 195 ўринга, рақиблари 176 ўринга эга бўлади. Fox News хабарига кўра, республикачилар Вакиллар палатасида камида 199, демократлар эса 168 ўринни қўлга киритади.

    Сенатдаги ўринлар учун икки партия ўртасида кураш давом этмоқда. Аввалига ОАВ ҳар икки партиянинг ютуқларини деярли тенг деб баҳолаган бўлса, кейинроқ демократлар етакчилик қилди. NBC, The New York Times ва CNN маълумотларига кўра, Сенатдаги (жами 100 ўрин) Демократик партия 48 киши, Республикачилар партияси 48 кишидан иборат бўлади. Fox News маълумотлари бўйича ҳам партиялар тенг қарама-қаршиликни давом эттирмоқда – ҳар бирига 48 тадан ўрин.

    Шу билан бирга, CNN таъкидлашича, демократлар ҳам, республикачилар ҳам Сенатдаги асосий ўринларини ҳимоя қилишга муваффақ бўлган. Демократлар икки асосий ҳудудда — Колорадо (Майкл Беннетт) ва Ню-Гемпшир (Крис Паппас) ғолиб чиқди, Аризонада эса, дастлабки маълумотларга кўра, сезиларли фарқ билан етакчилик қилмоқда. Ўша штатдаги бюллетенларнинг ярмини санаб бўлгач, Fox News ва CNN демократ Марк Келлини сайловчиларнинг 56 фоизи, республикачи Блейк Мастерсни эса 41 фоиздан кўпроғи қўллаб-қувватлаганини хабар қилди.

    Пенсильванияда Сенат учун сайловларда овозларнинг 90 фоиздан ортиғи санаб чиқилгач, демократ Жон Феттерман республикачи Меҳмет Ўздан 2,5 фоизга ортда қолди. Яна бир муҳим штат, Жоржияда амалдаги демократ сенатор Рафаэл Уорнок республикачи рақибидан 1 фоиздан камроқ овоз билан олдинда. Ўз навбатида, Флорида (Марк Рубио) ва Огайо (Жей Ди Венс) штатларида республикачилар сайланди.

    Губернаторлик сайловларида, CNNнинг дастлабки маълумотларига кўра, республикачилар 16 штатда, демократлар 11 штатда етакчилик қилмоқда. Асосий ғалабалардан бири Республикачилар партияси вакили Рон Десантиснинг Флорида штатида қайта сайлангани бўлди. Телеканал маълумотларига кўра, у одатда демократларга овоз берадиган  лотин-американ аҳолининг қўллаб-қувватловини олишга муваффақ бўлган.

    Аксарият сайловчилар Жо Байденнинг президентлик фаолиятидан норози эди. Сўровномалар натижаларига кўра, сайловчиларнинг 53 фоизи амалдаги президентнинг 2024 йилда иккинчи муддатга сайланишини истамайди. Сўровда қатнашганларнинг ярмидан сал кўпи Байден сиёсати мамлакатга зарар етказаётганини айтган, учдан бир қисми эса бунга қарама-қарши фикрда.

    Шунингдек, оралиқ сайловларда сайловчиларнинг овозига таъсир кўрсатган энг муҳим омил инфляция бўлди. Иккинчи ўринда — абортни тақиқлаш.

    09.11.2022, 14:01   Изоҳ (0)   10594
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миср ва БАА дунёдаги энг йирик шамол станциясини қуриш бўйича келишув имзолади

    09.11.2022, 12:31

    Украина бош вазири Киевни тўлиқ эвакуация қилиш имкониятини баҳолади

    09.11.2022, 11:45

    Голливуд актёри Шон Пенн учинчи марта Украинага келди ва у ерда ўзининг «Оскар» ҳайкалчасини қолдириб кетди

    09.11.2022, 11:14

    Украина Қримни ҳарбий йўл билан қайтариш масаласини ўзи ҳал қилиши керак — Пентагон

    09.11.2022, 11:08

    Непалдаги зилзила оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, улардан 5 нафари — болалар

    09.11.2022, 10:55

    Эрон ўзининг Россия билан ҳамкорлиги кучайганини кўрсатмоқчи — ISW

    09.11.2022, 10:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.