Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Халқ қабулхонаси Нукус шаҳрида ташкил қилган навбатдаги оммавий қабул тонгда бошланиб, қарийб 14 соат давом этди.

Очиқ-жонли мулоқотларда асосан электр энергияси, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, меҳнат ва бандлик, тадбиркорлик, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя каби йўналишларда мурожаатлар кўп бўлди.

Масалан, Нукус шаҳридаги «Қутлимакон» маҳалласида яшовчи Алишер Йўлдошев ва Юнус Абдуллаев мурожаатлари асосида ҳудуддаги 64 та эскирган симёғочларни бетон устунларга, эскирган трансформаторни янгисига алмаштириш белгилаб олинди. Бетон таянчлар ўрнатиш ишлари эса шу куннинг ўзида бошлаб юборилди.

Мулоқотлар давомида аввалги мурожаатлар бўйича секторлар кесимида белгиланган вазифалар ижроси ҳам ўрганилиб, бу борадаги ишлар жадаллаштирилди.

Айтайлик, Нукус шаҳрининг 21-даҳасидаги уйлар аҳолиси мурожаатлари асосида мазкур уйларнинг томини таъмирлаш белгиланган бўлиб, айни пайтда бу борадаги ишлар якунига етказиляпти. Эътиборлиси, бу уйнинг томи ярим асрдан зиёд вақт ўтиб, илк марта янгиланяпти. Шунингдек, 3-секторда жойлашган мазкур ҳудуддаги 51-уйнинг ертўласи тозаланиб, йўлаклар, фасадлар таъмирланмоқда.

Президент Халқ қабулхонаси Нукус шаҳрида ташкил қилган навбатдаги оммавий қабулда 360 нафар мурожаатчининг 402 та масаласи кўриб чиқилиб, уларнинг 165 таси ёки 41 фоизи жойида ҳал қилинди, 40 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳат берилган бўлса, 197 та мурожаат назоратга олинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди