Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳаридаги Тожикистон фуқароси йирик миқдордаги гиёҳванд моддалар билан қўлга тушди.
Вилоят ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, 2 ноябрь куни Бекобод шаҳар ИИБ, Жиноят-қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан «Ўзбекистон» МФЙда ўтказилган тезкор тадбирда ўзини шубҳали тутаётган 29 ёшли А.Ш. вақтинча яшаб келаётган хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Тожикистон фуқароси бўлган ушбу шахс хонадон ётоқхонасида сотиш учун сақлаб келинган 14,9 килограмм гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)