Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий Корея ва Япония ҳарбийлари КХДР томонидан Япон денгизига қарата баллистик ракета учирилганини маълум қилди, деб ёзади Yonhap агентлиги.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Япония Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, парвоз 7:45 (Тошкент вақти билан 3:45)да амалга оширилган. Ракета Тинч океанига бориб тушгани тахмин қилинмоқда. Воқеа сабабли, Япониянинг учта префектураси — Мияги, Ямагата ва Ниигата аҳолисига бошпаналарга яшириниб олиш тавсия қилинди.

8:41 (4:41)да, Япония Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Пхеньян иккинчи баллистик ракетани учирган. Кейинроқ учинчи парвоз ҳам амалга оширилди. Жанубий Корея ҳарбийлари ракеталардан бири узоқ масофали, иккитаси — қисқа масофали бўлганини маълум қилди.

2 ноябрь куни ҳам Шимолий Корея баллистик ракеталарни учирганди — Жанубий Кореянинг Уллиндо оролига қарата учта ракета учирилган. У ерда ҳаво тревогаси эълон қилинди, бироқ снарядлар Япон денгизига келиб тушди. Ўша куниёқ Пхеньян Япон ва Сариқ денгизларга қарата 100 та артиллерия снаряди ва 17 та ракета учирди. Унинг бу хатти-ҳаракатларига жавобан, Жанубий Корея учта ракета учирди.

Ракеталар парвозлари АҚШ ва Жанубий Кореянинг Вигилант Сторм қўшма ҳарбий ҳаво машғулотлари фонида юз бермоқда, КХДР унга қарши чиққан. Машқлар 31 октябрь куни бошланган бўлиб, 4 ноябрга қадар давом этади. Манёврларга 240 дан ортиқ самолётлар, шу жумладан, Американинг такомиллаштирилган F-35А кўринмас қирувчилари жалб қилинган.

КХДР Сеул ва Вашингтоннинг мана шу ва бошқа машғулотлари сабабли, «Корея ярим ороли қизғин нуқтага айлантириб қўйилгани, у ерда ҳарбий кескинлик дунё бўйича энг кучли экани, минтақадаги хавфсизлик муҳити эса янада жиддийлашганини айтганди.

Октябрь ойида Шимолий Корея беш мартадан кўпроқ ракеталар учирди, шунингдек, қанотли ракеталарни синовдан ўтказди. Бундан ташқари, Жанубий ва Шимолий Корея ҳарбийлари ўртасида 24 октябрь куни отишма юз берди: КХДР кемаси Сариқ денгизда демаркация чизиғини кесиб ўтгани туфайли Сеул огоҳлантирувчи ўт очди, Пхеньян бунга жавобан баравар ўт очиш реактив тизимларидан 10 та снаряд учирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади