Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия қўшинлари Запорожье атом электр станцияси ҳудудида қурилиш ишларини олиб бормоқда. Улар айнан нима қураётгани номаълум. Бу ҳақда Украинанинг ядровий тартибга солиш давлат инспекцияси хабар берди.

Фото: «Dialog.ua»

Фото: «Dialog.ua»

Инспекция баёнотига кўра, қурилиш ишлари фойдаланилган ядро ёнилғиси омбори ўрнида олиб борилмоқда, омбор — АESнинг еттита ядро иншоотидан бири. Бу ядровий ва радиациявий хавфсизлик стандартларини бузиш ҳисобланади.

Бундан ташқари, инспекциянинг таъкидлашича, станция ходимлари иш жойига киритилмаяпти.

Россия Украинага бостириб кирганидан кўп ўтмай Запорожье АES рус ҳарбийлари қўлига ўтди. Ўшандан бери станция бир неча бор ўққа тутилган, бунда можаро томонлари бир-бирини айблаган. Россия мунтазам равишда станция ҳудудига ҳарбий техникани жойлаштиришда айбланмоқда. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик станцияга ташрифидан сўнг атом электр станцияси атрофида хавфсиз ҳудуд яратишга чақирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Иқтисодиёт
Шайхонтоҳурда энг юқори: Тошкентда уйларнинг ижара нархлари кетма-кет иккинчи ой пасайди
Маҳаллий
Ўзбекистонда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагоглар рўйхати кенгайтирилди