Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманида маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган фуқаро вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолатга аниқлик киритди.

Қайд этилишича, Оқдарё тумани «Ойтамғали» МФЙда яшаган фуқаро Б.Р. Пайариқ тумани судининг буйруғига асосан 2 нафар вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алимент тўлаши белгиланган бўлса-да, 2021 йил февраль ойидан 2022 йил октябрь ойига қадар 23 миллион 4 минг 990 сўм миқдорида алимент ва моддий таъминот пулларини тўламасдан келгани аниқланган.

ЖИБ Оқдарё туман судининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори билан Б.Р.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) 1-қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Фуқаро Б.Р. маъмурий тартибда қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхонага 25 октябрь куни олиб борилган.

Махсус қабулхона ичида фуқаро Б.Р.нинг руҳий ҳолати ёмонлашиши (тутқаноғи тутиб қолган) оқибатида йиқилиб, бош қисми хона ичидаги девор бурчагига урилиб, тан жароҳати олган.

У билан бир хонада сақланаётганлар, шунингдек, махсус қабулхона ходимлари унга зудлик билан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиб, фуқаро шифохонага олиб борилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Махсус қабулхонага келтирилгандан сўнг ҳам фуқаро хона ичида ўзига-ўзи гапириб, руҳиятида бузилиш бўлгани сабабли Махсус қабулхона бошлиғи хатига асосан вилоят руҳий касалликлар шифохонасига унинг руҳий ҳолатини текшириш учун юборилган.

28 октябрь куни Ургут тумани «Ҳалқобод» маҳалласида жойлашган вилоят руҳий касалликлар шифохонасида фуқаро вафот этган.

Айни дамда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда марҳумнинг ўлими сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси, ИИБ ходимлари ва шифокорларнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди