Хитойнинг Huawei компанияси смартфонларни Россияга тўғридан-тўғри етказиб беришни бутунлай тўхтатди. Бу ҳақда «Известия» газетасига таяниб «ТАСС» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Huawei энди Россияга планшетлар, ноутбуклар, телевизорлар ва бошқа жиҳозларни тўғридан-тўғри етказиб бермайди.
Маълум қилинишича, Huawei маҳсулотларини ҳали ҳам расмий дўконда харид қилиш мумкин, бироқ бу аввалроқ етказиб берилган ва сотилмай қолган маҳсулотлар бўлади.
Янги асбоб-ускуналар импорт қилинмаслиги онлайн дўконнинг ёпилишига олиб келиши мумкин. Huawei баҳорда Россияга уяли алоқа учун база станцияларини етказиб беришни тўхтатганди.
Компания ходимлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга кўчирилган ва улар яқин орада Россияга қайтиб келишлари аниқ эмас.
Хитой брендининг ҳамкор компаниясидаги нашр манбасига кўра, агар Huawei Россия бозорини тарк этса, бренд маҳсулотларини Россияга параллел импорт ва Хитойдаги воситачилар орқали олиб кириш мумкин бўлади. Ҳозирда Huawei смартфон ва ускуналарни воситачилар орқали етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Изоҳ (0)