Навоий вилояти Нурота туманидаги меҳмонхона биноси кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга Давлат активларини бошқариш агентлигининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан қўйилган.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,97 гектар. Бинонинг майдони — 926,8 квадрат метр.
Ерга бўлган ҳуқуқ тури — ижара. Меҳмонхонада сув, электр, газ таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси — 18,3 млрд сўм. Аризалар 14 ноябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Жиззахдаги «Ўзбекистон» меҳмонхонаси қарийб 40 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)