Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистондаги компанияларнинг фаоллиги ва брендларни рўйхатга олиш жараёнлари таҳлил қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда.
Фаолият юритаётган компаниялар бўйича компонент 2022 йил сентябрь ойида 1,0904 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 9 фоизга ошган.
2022 йил сентябрь ойида барча турдаги компаниялар сони 2021 йилнинг сентябрь ойига (584 221 бирлик) нисбатан 37 739 тага кўпайиб, 621 960 бирликни ташкил этган.
Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 538 тага ошган.
Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 472 273 тадан 509 720 тагача кўпайган (ўсиш 37 447 та). Фермер хўжаликлари сони 108 873 тадан 108 627 тагача (камайиш 246 та) камайган.
Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 613 тани ташкил этиб, 2021 йилнинг сентябрь ойига нисбатан 538 тага кўпайган.
Брендларни рўйхатга олиш
2022 йил сентябрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,9671 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг сентябрь ойига нисбатан 3,3 фоизга камайган.
Жорий йилнинг сентябрь ойида юридик шахслар томонидан 206 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.
Изоҳ (0)