Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг финалида «Навбаҳор» ва «Насаф» жамоалари 30 октябрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида қаршиликлар футболчиси Акмал Мозговой гол урди.
Бунга наманганликлар 58-дақиқада Дониёр Абдуманноповнинг голи билан жавоб қайтарди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди.
101-дақиқада Матеус Лима қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб, қаршиликларни яна олдинга олиб чиқди ва бу гол «аждарлар»га ғалаба келтирди.
Шу тариқа «Насаф» ўз тарихида учинчи марта Ўзбекистон Кубоги ғолибига айланди.
«Дарё» мухбири ушбу учрашувдан фотогалерея тайёрлади:
Изоҳ (0)