«Реал» ярим ҳимоячиси Тони Кроос Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган «Жирона»га қарши баҳсда (1:1) қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Кроос ўйиннинг 55-дақиқасида сариқ карточка олди ва иккинчи бўлимга қўшиб берилган 1-дақиқада ҳакам иккинчи сариқ карточкани кўрсатди.
Немис футболчиси топ-5 лигалардаги (Ла Лига, Бундеслига) 426 та ўйини давомида бирор марта қизил карточка олмаган эди. Кроос фаолиятида илк бор қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, учрашувни Марио Мелеро Лопес бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди.
Мадридликлар 32 очко билан мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Карло Анчелотти шогирдлари энг яқин таъқибчиси «Барселона» эса 1 очко ортда қолмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)