Шахматнинг рапид йўналишида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов шахматдаги фирибгарлик, хусусан, онлайн-шахматга бўлган муносабат ҳақида гапирди.
Бу жиддий муаммо ва унга қарши кураш чоралари қаттиқ бўлиши лозим. Муаммонинг кўлами ошиб бораверади, чунки ўйинда айёрлик ишлатиш жуда осон.«Chess.com» сайти текширувлари натижасига кўра америкалик гроссмейстер Ҳанс Ниманн 100 дан ортиқ онлайн ўйинларда фирибгарлик ишлатган бўлиши мумкинлиги айтилди.Тармоқда кўплаб фирибгарлар билан ўйнаганман, бу уларнинг юришларида сезилади. Бироқ онлайнда ўйинчининг тоза эканлигини аниқлаш қийин. Ҳатто гроссмейстерлар ҳар доим ҳам тўғри ўйнамайди.
Нодирбек Абдусатторов, шахматчи
Эслатиб ўтамиз, Исландия бўлиб ўтган Фишер шахмати бўйича Жаҳон чемпионатида Абдусатторов учинчи ўрин учун кечган баҳсда Магнус Карлсенга қарши дона суриб, мағлубиятга учради ва 4-ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)