«Барселона» собиқ мураббийи, ҳозирда «Вильярреал»ни бошқараётган Кике Сетьен Лионель Месси билан ишлаш осон бўлмагани ҳақида гапирди.
Месси ҳақида гапиришни ҳожати йўқ. Месси 13 йилдан буён менинг диққат марказимда. Бу вақт давомида «Барселона»нинг ўйинларини томоша қилдим, уни жонли кўриш имкониятини кутдим. Худди шу тарзда уни ёдга олмоқчиман.Сетьен 2020 йил январь ойидан декабрга қадар «Барселона» бош мураббийи сифатида ишлаган. Мутахассис «кўк-анорранглилар» билан 25 ўйинда 16 та ғалаба ва 5 та дуранг натижа қайд этган. Қолган 4 та учрашувда мағлубиятга учраган.У мени хафа қилмаган дея олмайман. Менга ёқадиган ва шу ўринда ёқмаган нарсалар ҳам бор эди. Бунга қарши эса курашишга тўғри келган. У ҳар бир ўйинда 3 та гол уриб турса, нима ҳам дея олардим?
Бирга ишлаш қийин бўлган футболчилар доим бўлган ва буни қабул қилиш лозим.
Кике Сетьен, «Вильярреал» бош мураббийи
Изоҳ (0)