Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Молдовада 31 октябрь куни эрталаб мамлакат шимолидаги Окница туманининг Наславча қишлоғига Россия ракетаси қулаб тушди.

Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълум қилди, деб ёзади «Европа ҳақиқати».

Департаментнинг қайд этишича, ракета Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилган ва Украина билан чегарада жойлашган Наславча қишлоғининг шимолий чеккасига тушган.

Ҳодиса натижасида қурбонлар йўқ, бироқ бир қанча уйларнинг ойналари синган.

Украина ҳукумати маълумотларига кўра, россияликлар Украина ҳудудидаги, Наславчанск ГЭСидан 10 км узоқликда жойлашган Днестр гидроэлектр станциясига ҳужум қилган. Сув тошқини хавфи йўқ.

«Ички ишлар вазирлиги кучлари эҳтимолий хавф-хатарларнинг олдини олиш учун ракета қулаган ҳудудни ўраб олди, воқеа жойида махсус гуруҳ ишламоқда», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь