Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Влад Яценко билан бирга Револут банк сервисига асос солган бизнесмен Николай Сторонский Россия фуқаролигидан воз кечди. Бу ҳақда Британиянинг The Telegraph нашри Револут вакилларига таяниб хабар берди. Шунингдек, Сторонский Россия фуқаролигидан бош тортганини Револут Forbes журналистларига ҳам тасдиқлаган.

Николай Сторонский

Николай Сторонский
Фото: Reuters

Компания вакиллари айтишича, Сторонский Россия фуқаролигидан «шу йил аввалроқ» чиққан. Револут бундай қарор сабабларига тўхталиб ўтирмади, фақат «Ник — Буюк Британия фуқароси» эканини маълум қилди.

Шу билан бирга, The Telegraph ёзишича, Револут вакиллари Сторонскийнинг РФ фуқаролигидан воз кечиши Украинадаги уруш билан боғлиқлигини билдирган ҳолда, бизнесмен «қатъиян жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақириши»ни таъкидлаган.

Forbes эслатишича, Украина Николай Сторонскийнинг отаси — «Газпром промгаз» АЖ бош директорига қарши санкциялар киритган.

Николай Сторонский украиналик Влад Яценко билан биргаликда 2015 йилда Буюк Британияда Револут банк сервисини ишга туширганди.

Компания Россия Украинага бостириб кириши туфайли Евроиттифоқ томонидан жорий қилинган санкцияларнинг барчасига риоя этишини, шу жумладан, Россиядан пул ўтказмаларини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилган.

Сторонский 2022 йилда Forbes’нинг энг бой россиялик бизнесменлар рейтингига киритилган. Унинг давлати 7,1 миллиард долларга баҳоланиб, 16-ўринга лойиқ деб топилган.

Аввалроқ тадбиркор ва инвестор, ДСТ Глобал инвестициявий фонди эгаси миллиардер Юрий Милнер Россия фуқаролигидан воз кечгани маълум бўлганди.

Сентябрь бошида россиялик ва арманистонлик тадбиркор ва инвестор Рубен Варданян Россия фуқаролигидан воз кечиб, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасига кўчиб ўтганини маълум қилганди.

Шунингдек, июнь ойида Freedom Finance сармоя компанияси асосчиси Тимур Турлов Россия фуқаролигидан воз кечиб, Қозоғистон паспортини олганини маълум қилганди.

2022 йил апрелида Россияга алоқадор бўлган бир қатор тадбиркорлар Forbes журналига мурожаат қилиб, уларни «россиялик бизнесменлар» деб атамасликни сўраган. Улар орасида Николай Сторонский ва Юрий Милнер ҳам бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Сурияда ИШИД етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади
Дунё
АҚШ Эрон ядро дастурини ҳарбий йўл билан тўхтатишга тайёрлигини билдирди
Дунё
«Ойига 2,5 минг кишигача». АҚШ Украина ҳарбийларини ўқитиш дастурини кенгайтирмоқчи