Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия ўзининг географик жойлашувидан келиб чиқиб, Россия, Эрон ва Саудия Арабистонидан Европага табиий газ ва нефть етказиб бериш учун ўзига хос энергия коридорига айланиши мумкин. Бу мамлакат молия ва ғазначилик вазири Нуриддин Небатига таяниб «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Газ ва нефть Туркия ҳудуди орқали Европага арзонроқ ва хавфсиз тарзда етказилиши мумкин, — дея вазирнинг сўзларини келтиради Sabah газетаси.

Унинг сўзларига кўра, президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия ва Эрон газини Туркия орқали Европага етказиш ғоясини қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, президент бу минтақада тинчлик ва энергия хавфсизлигига ҳисса қўшишига, дунё таназзулга юз тутаётган бир пайтда энергия нархининг пасайишига ҳисса қўшишига ишонади.

Россия президенти Владимир Путин «Россия энергетика ҳафталиги» форумида сўзлаган нутқида «Шимолий оқим» орқали йўқолган транзит ҳажми қайта йўналтирилиши мумкин бўлган Европанинг энг йирик газ марказини Туркияда яратиш ғоясини илгари сурган.

Аввалроқ Туркия газ таъминоти марказига айланиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда депутатлар давлат бюджети муҳокамасида муштлашди (видео)
Маҳаллий
Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда