Польша ҳукумати Россия фуқаролари учун мамлакатда ишга жойлашишнинг соддалаштирилган тартибини бекор қилди. Бу ҳақда Польша матбуот агентлигига Оила ишлари ва ижтимоий сиёсат вазири Марлена Малонг маълум қилди, деб ёзади Meduza.
Расмийнинг сўзларига кўра, бундай қарор Украинадаги уруш ва Россиядан оммавий миграция хавфи кучайгани сабаб қабул қилинган.
Соддалаштирилган тартибда ишга олинган россияликлар эса меҳнат учун рухсатнома муддати тугагунча ишлашда давом этишлари мумкин.
Жорий йилнинг ёзидаги ҳисоб-китобларга кўра, 13 минг россиялик Польшада соддалаштирилган тартиб асосида ишлаб келган.
Энди Польшада соддалаштирилган тартибда фақатгина Арманистон, Беларусь, Грузия, Молдова ва Украина фуқаролари ишга жойлашиши мумкин.
Изоҳ (0)