Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу президент Владимир Путинга қисман сафарбарлик тугагани ҳақида ҳисобот берди, деб ёзади «ТАСС».
Шойгу Россия раҳбарига мурожаат қилар экан, сафарбарликка чақирилган фуқароларни жўнатиш якунланганини таъкидлади. Шунингдек, у фуқароларга чақирув қоғози юбориш тўхтатилганини билдирди.
«Сиз қўйган вазифа бажарилди – 300 минг киши сафарбар қилинди. Ҳеч қандай қўшимча вазифалар режалаштирилмаган», — деб ишонтирди Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари.
Вазирнинг қўшимча қилишича, кўнгиллилар ва шартнома бўйича ҳарбий хизматга номзодлар ҳамон Украинадаги урушда қатнашиши мумкин.
Аввалроқ мудофаа бошқармаси бошлиғи уруш зонасига жўнатилган сафарбар қилинган фуқаролар сонини маълум қилганди.
Изоҳ (0)