• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» кундалигида 26 октябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 26 октябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Путин йирик ядровий зарбага қарши жавоб «машғулотлари»ни ўтказди

    Россия президенти Владимир Путин бошчилигида душманнинг ядровий зарбасига жавобан ядро зарбаси бериш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди, деб ёзади «РБК». Кремль қуруқлик, денгиз ва ҳаво стратегик тўхтатувчи кучлар иштирокидаги машғулотлар якунланганини маълум қилди. Унинг давомида Камчаткадаги Кура полигонида «Ярс» ва «Синева» баллистик ракеталари учирилди.

    Путин Россия мудофаа вазири Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Герасимовнинг стратегик тўхтатувчи кучларни тайёрлаш бўйича ҳисоботларини тинглади. Шойгу машғулотлардан мақсад — жавоб берувчи йирик ядровий зарбани ишлаб чиқиш эканини таъкидлади.

    «Украина Қримни, албатта, озод қилади» — Владимир Зеленский

    Украина ноқонуний равишда аннексия қилинган Қрим устидан суверенитетини, албатта, қайта тиклайди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ватандошларига видеомурожаатида айтди. «Биз Қримни, албатта, озод қиламиз. Мамлакатимизнинг ушбу бўлагини нафақат умумукраина, балки умумевропа заминига қайтарамиз», — деди Зеленский.

    Унинг сўзларига кўра, Украина ғалабаси туфайли Украинада қанчалик тез тинчликка эришилса, Россия бошқа минтақаларга, жумладан, Эрон билан ҳамкорликда Яқин Шарққа шунча кам «ёвузлик сочишга улгуради». Давлат раҳбари, шунингдек, 25 октябрь куни Украинага ташриф буюрган Германия президенти билан музокаралар ўтказганини айтди.

    «Биз Германиядан тақдим этилган замонавий ва самарали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими учун жуда миннатдормиз. Худди шундай янги тизимларни кутяпмиз», — деди Украина раҳбари.Айни пайтда АҚШ Украинага биринчи NASAMS зенит-ракета комплексларини топширди

    Ушбу комплекс мавжуд ва яқинлашаётган душман самолётлари, дронлари ва қанотли ракета таҳдидларини аниқлаш, уриш ва йўқ қилиш қобилиятини максимал даражада оширади

    Туркманистон Каспий денгизи бўйида ҳарбий ўқув машқларини ўтказди

    Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 24 октябрь куни Болқон вилоятидаги Денгиз ўқув-машқ марказида бўлиб ўтган ҳарбий машғулотларни кузатди, деб хабар бермоқда «Хроника Туркменистана».

    Туркманбошида шаҳридаги аэропортда давлат раҳбари қирувчи, жанговар ва юк ташувчи самолётларни кўздан кечирган. Сўнг у ердан вертолётда ҳарбий-дала машғулотлари ўтказилаётган жойга етиб олган.

    Мудофаа вазири Бегенч Гундогдиев пиёда қўшинлар, ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-денгиз кучлари шайлиги ҳақида ҳисобот берган.

    Машқлар чоғида ҳарбийлар ерга ва кемаларга ўрнатилган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ёрдамида ҳаводаги нишонларни урди, Туркияда ишлаб чиқарилган Bayraktar учувчисиз учар қурилмаси, шунингдек, винтли ҳужумчи самолётлар ва реактив самолётлар ердаги шартли душман объектларига зарбалар берди.

    Тайванда ҳарбий хизматчилар маоши оширилади, мажбурий хизмат муддати ҳам узайиши мумкин

    Тайван ҳарбий хизматчиларнинг ойлик маошини икки баравар ошириб, камида 15 000 Тайван долларига (465 доллар) чиқармоқчи. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.Орол расмийлари Пекин билан кескинлик шароитида мажбурий ҳарбий хизматни тўрт ойдан бир йилгача узайтириш режасини кўриб чиқмоқда.

    Аввалроқ Хитой етакчиси Си Цзиньпин Хитой Тайван билан тинч йўл орқали бирлашишга интилаётгани, бироқ куч ишлатишдан воз кечишга ваъда бериш ниятида эмаслигини маълум қилган. Тайван эса ҳеч қачон ўз суверенитети, эркинлиги ва демократик қадриятларга содиқлиги билан боғлиқ масалаларда ён бермаслигини билдирган.

    Россия қамоқхоналаридаги ватандошларимиз урушга юборилишига томошабин бўлиб турмаслик зарур» — иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистон расмийларига мурожаат қилди

    «Новая газета. Европа» нашри Россия таркибига кирувчи Мордовиядаги колониядан «Вагнер» ёлланма жангчилари таркибида Украинадаги жанговар зонага жўнатилган маҳбуслар шахсини аниқлагани хабар қилинганди. Қамоқхонадан жами юздан ортиқ киши фронтга юборилган бўлиб, уларнинг ярми Ўзбекистон, Тожикистон, Молдова, Сербия ва Миср шунингдек, Украина фуқаролари экани келтирилган.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров мазкур хабар юзасидан Ўзбекистон расмийларига мурожаат қилиб, ўзбекистонликларнинг урушга юборилишига томошабин бўлиб турмасликка чақирди.

    Ўзбекистон расмийлари қамоқхоналардаги маҳбус ватандошларимизнинг урушга юборилишига четдан томошабин бўлиб турмаслиги зарур. Чунки маҳбусларда афсуски танлов бўлмайди, уларни босим остида мажбурлаш ҳам шарт эмас. Кимдир маҳбус-ку, жазога лойиқ деб қўл силташи, кўз юмиши мумкин.

    Лекин улар ҳам ҳақ-ҳуқуқларга эга, қолаверса ватандошларимиз. Адашмасам, Ўзбекистон ва Россия ўртасида маҳбусларни алмашиш бўйича битим мавжуд. Бир неча йил аввал Россия қамоқхоналарида 7 минг ўзбекистонлик маҳбус борлиги айтиларди. Бу кичик рақам эмас, ҳар бири алоҳида тақдир, алоҳида фожиа», — деган иқтисодчи Отабек Бакиров

    26.10.2022, 22:02   Изоҳ (0)   12098
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзкимёсаноат» корхоналарида йил бошидан бери 3 млрд сўмнинг асоссиз сарфланиши олди олинди

    26.10.2022, 21:43

    Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидаги янги юқори технологик хирургия биносидан фоторепортаж

    26.10.2022, 21:35

    Андижонда кенгаш қарори билан ноқонуний тарзда ҳокимлик захирасига олинган 260 гектар ер фермерларга қайтарилди

    26.10.2022, 21:21

    Сурхондарёда бозордаги қурилиш ишларини қўшиб ёзиш орқали 538 млн сўмни ўзлаштирган шахслар ушланди

    26.10.2022, 20:59

    Ўзбекистонда аҳолисининг ўртача ёши энг катта бўлган ҳудудлар эълон қилинди

    26.10.2022, 20:41

    Ўзбекистон «Ҳуқуқ устуворлиги» индексида дунё бўйича 78-ўринни эгаллади

    26.10.2022, 20:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.