АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзкимёсаноат» АЖ ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков тизимда коррупцияга қарши ички назорат фаолияти ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даврида «Ўзкимёсаноат» АЖ тизим корхоналарида 3,1 миллиард сўмлик пул маблағларининг асоссиз сарфланиши олди олинган. Бунга харидлар жараёнининг очиқ ва шаффофлигини ҳамда «Давлат харидлари» қонуни талабларига мувофиқ ўтказилишини таъминлаш натижасида эришилган.
Шунингдек, харидлар жараёнида иштирокчиларнинг ўзаро тил бириктиришлари, рақобат муҳитини чеклашга уриниш ҳамда балл қўйишда баҳолаш мезонларига нохолис ёндашувларни бартараф этилиши натижасида жами 29,1 миллиард сўмлик шартномаларнинг тузилиши рад этилиб, аниқланган манфаатлар тўқнашувига чек қўйилган.
Турли коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида ўтказилган 15 та хизмат суриштируви натижасида 5 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилган. 8 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. 36 нафар масъул ходимларга нисбатан турли хилдаги интизомий жазолар (ҳайфсан, огоҳлантириш) қўлланилган. 22 нафар ходимнинг иш ҳақидан жарима ундирилган. 9 та ҳолат бўйича тўпланган материаллар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқ тартибот органларига юборилган.
Изоҳ (0)