Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида қурилишдаги талон-торожликлар аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Т.М.» МЧЖни норасмий бошқариб келган Д.А. ва бошқалар Термиз марказий деҳқон озиқ-овқат бозорини қурилишида амалда бажарилмаган қурилиш ишларини қўшиб ёзиш орқали 538 миллион сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)