Европа Суперлигаси яқин 2-3 йил ичида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Бу ҳақида лойиҳанинг янги директори Бернд Райхарт маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мусобақа 2024/25 йилги мавсумдан старт олиши эҳтимоли мавжуд.
Айни вақтда лойиҳа асосчиси бўлган 12 жамоадан фақат учтаси «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» ҳамон Суперлиганинг бошланишини фаол қўллаб-қувватламоқда.
Октябрь ойи бошида лойиҳа асосчилари Европа клублари билан янги мусобақа форматини муҳокама қилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Аввалроқ УЕФА президенти Александер Чеферин инглиз клублари Суперлигага қўшилмаслиги, уларсиз эса жиддий рақобат бўлмаслиги ҳақида гапиргани хабар қилинганди.
2021 йилнинг 18 апрель куни 12 клуб бошчилигида Европа Суперлигасига асос солинганди. Орадан икки кун ўтиб қатор клублар бирин-кетин лойиҳани тарк эта бошлади ва Суперлига лойиҳаси вақтинча тўхтатилди.
Изоҳ (0)