Спортдаги янги қонунлар бўйича келишмовчиликлар туфайли Испания чемпионати тўхтатилиши мумкин.
Ла Лига президенти Хавьер Тебас 27 октябрь куни Ла Лига ва Сегунда клубларининг навбатдан ташқари йиғилишини ташкил қилиб, 28 октябрдан бошлаб мусобақани тўхтатиш масаласини кўриб чиқишни режалаштирмоқда.
Чемпионат тўхтатилишига клубларнинг Испаниядаги янги спорт қонунларидан норозилиги сабаб бўлмоқда. Қонунда Испания клублари бир вақтнинг ўзида миллий турнирларда ва Европа Суперлигасида қатнашиш имконияти кўзда тутилган. Ла Лига клублари эса CVC инвестиция фонди билан келишув хавф остида қолишидан қўрқмоқда. Фонд испан жамоалари учун тахминан 2 миллиард евро бериши керак.
El Mundo нашрининг хабарига кўра, қонуннинг амалдаги ўзгаришига Испаниянинг икки олий дивизионидаги 42 та жамоанинг 39 таси қарши чиқмоқда. Фақатгина «Реал», «Барселона» ва «Атлетик» бундан мустасно.
Шу тариқа агарда қонун ўзгартирилмаса, чемпионатлар тўхтатилиши мумкин.
Изоҳ (0)