Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер хавфсизлик нуқтаи назаридан Киевга ташрифини бекор қилди, деб хабар беради Meduza.
Штайнмаер 20 октябрда Киевга ташриф буюришни режалаштирган. Бироқ 18 октябрь куни у Германия хавфсизлик идораларининг сўнгги қарашларига кўра сафарни бекор қилди. Қарор Қрим кўпригидаги портлашдан кейин Киевга қилинаётган мунтазам ҳужумлар билан боғлиқ бўлиши мумкин, дейилади хабарда.
Штайнмаернинг ташрифи бир неча ҳафта давомида мувофиқлаштирилди ва унинг бекор қилиниши Киевнинг ғазабига сабаб бўлди, деб ёзади Bild.
«Федерал президент ташрифини бекор қилган бир пайтда кўплаб хорижий дипломатлар ва меҳмонлар ҳозирда Украина пойтахтига келишга ҳозир», — дейди украиналик исмини ошкор этмаган расмий.
Изоҳ (0)