Россия Федерацияси бир миллиондан ортиқ россиялик фуқароларга мамлакатдан чиқиб кетишни тақиқлади, дея хабар беради Astra.
Манбанинг ёзишича, Россия ФВВ чегара хизматининг маълумотлар базасида сафарбарлик туфайли мамлакатдан чиқиб кетиши тақиқланган 1 025 703 нафар Россия фуқароларининг исм-шарифлари рўйхати мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, 18 октябрь куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг сафарбарлик тўғрисидаги фармонида 300 минг кишини армияга чақириш назарда тутилгани ва бу рақамдан ошиб кетмаслигини айтган эди. 14 октябрь куни Путин 222 минг киши армияга сафарбар қилинганини маълум қилган.
Изоҳ (0)