Европарламент Сахаров мукофотини Украина халқи ва Украина президенти Владимир Зеленскийга топширди, деб ёзади Meduza.
«Зеленский бошчилигидаги Украина халқи ўзлари ишонган нарсага собит туриб, Европа қадриятлари учун курашмоқда ва барча европаликлар учун ўз ҳаётларини хавф остига қўймоқда», — дея таъкидлади Европарламент раҳбари Роберта Метзола.
Маълумот ўрнида, Сахаров мукофоти Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асосий мукофотидир. Европа парламенти уни 1988 йилдан бери ҳар йили тақдим этиб келади.
Изоҳ (0)