Исроил мудофаа вазири Бенни Ганц 19 октябрь, чоршанба куни мамлакат ҳукумати Украинага ракета зарбаларидан огоҳлантириш тизимини ишлаб чиқишда ёрдам беришни таклиф қилганини, аммо қурол тизимларини бермаслигини айтди, деб ёзади «Укринформ».
«Украинага нисбатан сиёсатимиз ўзгармайди — биз уни Ғарб билан биргаликда қўллаб-қувватлашда давом этамиз, аммо қурол етказиб бермаймиз. Биз украиналиклардан ўз эҳтиёжлари ҳақида маълумот алмашишни сўрадик ва ракета ҳужумларидан эрта огоҳлантириш тизимини ишлаб чиқишда ёрдам беришни таклиф қилдик», — дейди Ганц.
Исроил мудофаа вазирининг айтишича, Қуддус Киевга мамлакатнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига бўлган эҳтиёжи тўғрисида маълумот алмашиш учун сўров юборган ва жавоб олгач, «тинч аҳолининг ҳаётини сақлаб қоладиган эрта огоҳлантириш тизимини ишлаб чиқишга ёрдам бера олиши мумкин».
Изоҳ (0)