Индонезия пойтахти Жакартада рўй берган кенг кўламли ёнғин натижасида Кожа туманидаги ислом маркази катта масжидининг гумбази қулаб тушди, деб ёзади Tribunnews.
Хабарларга кўра, ёнғин вақтида атрофда аҳоли гавжум бўлган. Гумбаз қулашидан оломонда жазавага тушиш ҳайқириқлари ва ваҳима кўтарилгани айтилмоқда.
Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин пайтида масжидда намозхонлар бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин масжид гумбазида олиб борилган пайвандлаш ишлари натижасида бошланган.
Ўт ўчириш бўлими ҳозирча ҳодисанинг аниқ сабабларини маълум қилмаган.
Изоҳ (0)