Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги уйда газ чақнаши оқибатида 8 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.
Маълум қилинишича, газ чақнаши 16 октябрь куни соат 08:55 атрофида Қоракўл тумани, Қуйи хўжалар қишлоғида яшовчи Н.Р.нинг уйида содир бўлган. 2014 йилда туғилган, 2-синф ўқувчиси бўлган Ж.С. олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)