Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбарлари тайинланди, деб хабар бермоқда Telegram’даги «Нигоҳ» канали.
Баҳром Шарипов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси этиб, Эркин Ҳайитов қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Миряшин Сагатов қўмита раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, президентнинг 2021 йил 8 июлдаги қарори билан Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси деб қайта номланганди. Қўмитага 2020 йил 15 сентябрдан Баҳром Шарипов раҳбарлик қилиб келган.
Эркин Ҳайитов 2020 йил сентябрида «Қоракўлчилик» уюшмаси (2021 йил 8 июлда «Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмаси деб қайта номланган) раиси бўлган. Миряшин Сагатов 2019 йилдан буён «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Изоҳ (0)