Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан 22 октябрдан иситиш мавсуми бошланади.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳридаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида 19 октябрдан иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари ва 24 октябрдан кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.
Мазуга доир: Тошкентда иситиш мавсуми арафасида 1600 дан ортиқ носозликлар бартараф этилди
Изоҳ (0)