Россия «Азимут» авиакомпаниясининг Москвадан Урганчга учаётган самолёти Самарага фавқулодда қўнди.
Uzbekistan Airports’нинг хабар қилишича, AZO-7059 рейсини амалга ошираётган SSJ-100 самолёти Самара шаҳрида фавқулодда қўнишига йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган.
Жадвалга кўра, самолёт Урганч халқаро аэропортига маҳаллий вақт билан соат 07:35 да қўниши керак эди. Мажбурий қўниш сабабли парвоз кечиктирилмоқда.
Урганч аэропортига етиб келиш маҳаллий вақт билан соат 10:15 га белгиланган. Урганчдан жўнаш эса соат 11:00 да режалаштирилмоқда. Внуково аэропортига етиб келиш Москва вақти билан соат 13:00 га режалаштирилган.
Изоҳ (0)