Қорақалпоғистоннинг иккита туманида прокурорлар алмашди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Маълум бўлишича, кеча, 18 октябрь куни Қорақалпоғистоннинг Тахиатош ва Нукус туманларига янги прокурорлар тайинланган.
Баҳром Машарипов Тахиатош тумани прокурори лавозимига тайинланган бўлса, Пўлат Халмуратов эса Нукус туманида ишга киришган.
Аниқланишича, Баҳром Машарипов тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма катта прокурори вазифасида фаолият юритган. Пўлат Халмуратов эса Тахтакўпир туманида ишлаган.
Аввалроқ Жўқорғи Кенгес раисига янги ўринбосар сайлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)