Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Белгород вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида отишма юз берди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, отишмани «МДҲ давлатларидан бири»нинг икки фуқароси содир этган. Вазирлик ҳодисани «теракт» деб атади.

Фото: Спутник

Фото: Спутник

Расмий маълумотларга кўра, полигонда юз берган отишма оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши яраланди. Ҳужум қилганлар ҳам ўлдирилган. Вазирлик хабарида айтилишича,  «террорчилар» гўёки урушда қатнашмоқчи бўлган кўнгиллиларни отиб ташлаган. Ҳодиса ўқ узиш машғулотлари вақтида юз берган.

Шу билан бирга, СОТА нашри 22 киши ҳалок бўлганини ва 16 киши яраланганини даъво қилмоқда. Маш нашрига кўра, қурбонлар Брянск вилоятидан келган кўнгиллилар бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди