• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Техасда аёлларни ёмон кўргани учун қирғин уюштирган эркак, Хитойнинг биринчи атом бомбаси ва Чили диктатори Пиночетнинг ҳибсга олиниши. Кун хронологиясида 16 октябрь

    16 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан ақл бовар қилмас тезликда атом бомбасини яратган Хитой, аёлларни ёмон кўргани учун Техасдаги кафеда қирғин уюштирган эркак ва диктатор Аугусто Пиночетнинг ҳибсга олинишига оид фактлар ўрин олган.

    Хрушчёвга қарши: атом бомбасини синовдан ўтказган хитойликлар

    1964 йилнинг 16 октябрь куни Хитой биринчи ядровий қуролини синовдан ўтказган эди. Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги Лобнор кўли ёнидаги полигонда атом бомба портлатилган. СССР ва АҚШдан фарқли ўлароқ, Хитой биринчи тестларда Уран-235 дан фойдаланган, плутонийдан эса ҳисоб бўйича синовларнинг саккизинчисидан бошланган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Ядровий қуролни ривожлантириш дастури Хитойда 1955 йилнинг январида қабул қилинган ва аввалига Совет Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланган. Мамлакат раҳбари Никита Хрушчёв ўша вақтда дўстона давлатга атом энергетикаси ва ядровий физика борасидаги тадқиқотларга ёрдам беришга рози бўлган.

    Хитойликлар 1954 йилнинг 14 сентябрь куни Тоцкий полигонида синовдан ўтказилган атом бомбаси синовидан роса ҳайратга тушганди. Шу йилнинг ўзида Мао Цзэдун Хрушчёвга унинг сирини ва янги турдаги оммавий қирғин қуролини ишлаб чиқаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ядро лойиҳасининг асосий қаҳрамонларидан бири 1930 йиллар охирида Парижда ўқиб келган олим Сян Сенчжян эди.

    1958 йил охирига қадар Хитой ва СССР олтита икки томонлама келишув имзолаган. Кўп сонли хитойлик олимлар гуруҳи Дубнадаги Бирлашган ядровий тадқиқотлар институтида ўқишга етиб келган. Икки давлат ўртасидаги келишмовчиликка қадар Совет Иттифоқи 6 мингга яқин мутахассисни тайёрлаган.

    Бир вақтнинг ўзида Пекин атом энергетикаси ва физика институтида устувор вазифа ядровий қуролни ишлаб чиқаришга ўзгартирилган. Уни ривожлантириш бўйича кўрсатмани имзолаган Мао Цзэдун атом бомбасисиз дунё ҳамжамиятида Хитойни ҳеч ким жиддий қабул қилмаслигини айтган. Ушбу фикр Тайван кўрфазидаги биринчи инқироз сабаб янада мустаҳкамланган.

    Фото: Wikimedia Commons

    1957 йилнинг 15 октябрь куни СССР Хитойга атом бомбаси ва уни тайёрлаш бўйича техник маълумотларни тақдим этувчи янги Мудофаа технологияларини имзолашга рози бўлган. Москва ёрдамида Пекин уран, циклотрон ва бошқа воситалар базасида тажриба ядровий реакторини яратган. Совет Иттифоқининг Хитой лойиҳасини қўллаб-қувватлови 1950 йиллар охирида икки мамлакат ўртасида келишмовчилик сабаб «музлатилган».

    Яқин келажакда инқироздан чиқишнинг иложи йўқлиги аён бўлгач, СССР ўзининг илмий консултантларини чақириб олган. Хитойни атом бомбаси учун техник қисмлар билан таъминлаш тўхтатилган, аммо улар мустақил равишда ишлашни давом эттирган. Эндиликда АҚШдан ташқари, Совет Иттифоқи ҳам потенциал душман сифатида қарала бошланган.

    Хитойнинг биринчи атом бомбаси уран-235 элементи асосида яратилган бўлиб, қуввати 22 килотоннани ташкил этган. Дастлабки синовга 596 — Хрушчёв Хитойни ядро лойиҳаси бўйича қўллаб-қувватлаш расман тўхтатилиши эълон қилинган ой (июнь) ва йил (1959) шарафига қўйилган. Хитой ушбу ғояни амалга ошириш учун беш йил вақт сарфлаган.

    Атом бомбасининг портлаши 1964 йилнинг 16 октябрь куни Лобнор кўли қирғоғидаги полигонда амалга оширилган. Тақдир ҳазили билан аввалига Хитойнинг ядровий лойиҳасини қўллаб, кейинчалик унга қарши бўлган совет етакчиси Хрушчёв икки кун олдин СССР раҳбарлигидан кетганди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Ғарб экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, Хитой мазкур дастур учун 4,1 миллиард доллар сарфлаган. 596 сонли ядровий синов АҚШ учун кутилмаган бўлган. Америка разведкачилари хитойликлар бунчалик тез ядровий бомбани яратишига ишонмаган, чунки плутонийли технологияни такомиллаштириш учун анча вақт талаб этилган. Америка томони урандан фойдаланиш эҳтимолини ҳисобга олмаган. Шундай қилиб Хитой АҚШ, СССР, Буюк Британия ва Франциядан кейинги дунёдаги бешинчи ядровий державага айланган. Шу куни Хитой ҳукумати ядровий қуролдан биринчи бўлиб фойдаланмаслигини, фақат мудофаа сифатида қўллашини расман эълон қилган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Хитой муваффақиятли синовдан кейин ядровий ракетани яратган, 1965 йилда биринчи атом бомбани самолётдан ташлаган, 1967 йилда водород бомбани синаган. 1980 йилда Пекин атмосферада ядровий синовни ўтказган: қолган барча синовлар ер остида ўтказилган. 1996 йилнинг 24 сентябрида Хитой ядровий синовлар ўтказиш борасидаги ҳар томонлама битимни имзолаган. Лобнор кўли яқинидаги полигонда жами 45 та синов ўтказилган — 23 таси атмосферада ва 22 таси ер остида.

    Луби қаҳвахонасидаги қирғин

    Лубидаги қирғин — Техас штатидаги Киллинг шаҳрида жойлашган Луби қаҳвахонасида 1991 йилнинг 16 октябрь куни юз берган отишмада 23 киши ҳалок бўлган ва яна 27 киши жароҳат олган эди. Ҳужумни уюштирган Жорд Геннард ўзининг пикапида ресторанга бостириб кирган. Полицияга таслим бўлишни истамаган Геннард ўзини ўзи отиб ўлдирган. Мазкур кўнгилсиз ҳодиса АҚШ тарихида 2007 йилгача — Виржиния политехника институтидаги отишмага қадар энг оммавий қирғин ҳисобланиб келинган.

    Фото: ABC13

    Шу куни ишсиз, олдинлари савдо флотида ишлаган 35 ёшли Жорж Геннард кўк рангли Форд Ranger пикапида Луби қаҳвахонасига бостириб кирган. У «Киллин ва Белтондаги барча аёллар — илон! Бу мен ва оила учун қилган ишларингга! Бу Белл мен билан қилган иш учун… бугун орани очиқ қиладиган кун. Округ Белл мана менга нималар қилди!» дея бақирган. Шундан кейин ташриф буюрганлар ва ходимларга қарата Glock 17 ва Ругер П89 пистолетларидан ўқ уза бошлаган. У 23 кишини таъқиб қилиб ўлдирган, улардан ўн нафарининг бошига ўқ узилган, яна 27 киши жароҳат олган. Ўша вақтда қаҳвахонада 140 киши бўлган.

    16 октябрда «Раҳбар куни» нишонланаётгани боис кафеда одамлар кўп бўлган. Аввалига гувоҳлар авария тасодифан бўлди деб ҳисоблаган, бироқ Геннард машинанинг ўзидан туриб ўт очишни бошлаган. Биринчи қурбон ветеринал Майкл Гриффит эди. Томми Бон исмли бошқа бир ташриф буюрувчи ресторан орқа қисмидаги деразага сакраган ва жароҳат олган, шу билан бирга, қолган мижозларнинг эвакуацияси учун имконият яратиб берган.

    Фото: ABC13

    Геннард полиция ходимлари келгунига қадар камида уч маротаба пистолетини ўқлаган ва улар билан қисқа отишма юзага келган. Яраланган мерган ҳожатхонага яширинган. Полиция Геннардга бир неча бор таслим бўлишни таклиф қилган, аммо у рад жавобини бериб, кўпроқ одам ўлдирмоқчилигини айтган. Бир неча дақиқадан кейин у ўзининг бошига ўқ узиб, жонига қасд қилган.

    Маълумотларга кўра, Геннард ўзига хос ва урушқоқ характерга эга бўлган. У савдо флотидан марихуана сақлагани учун бўшатиб юборилган, тез орада унинг денгизчи лицензияси ҳам тўхтатилган. Кўп сонли ҳисоботларда Геннарднинг аёлларни ёқтирмагани кўрсатилган. Унга қўшни хонада яшаганлардан бири «У қора танлиларни лотин америкаликларни, гомосексуалларни ёқтирмасди. У аёллар доим илон бўлганини айтар ва онаси билан жанжалдан кейин бу борадаги фикри янада мустаҳкамланганди», — деган эди у.

    Фото: ABC13

    Омон қолганларнинг айтишича, Геннард кўпроқ аёлларни ўққа тутган. Шу сабабли ҳалок бўлганларнинг 14 нафари аёл киши эди.

    Отишмадан бир кун ўтиб АҚШ Вакиллар палатаси жиноятчиликка қарши кураш борасидаги қонун лойиҳасига овоз бериш жараёни бўлиб ўтган. Қурбонларнинг айримлари АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Чет Эдвардснинг сайловчилари бўлган, шу сабабли у қонун лойиҳасининг бир қисми бўлган қурол назорати бандига қарши ўз позициясидан воз кечган.

    «Ўлим карвони»: Пиночет ҳокимиятга қандай келган эди?

    1998 йилнинг 16 октябрь куни Лондонда чилилик диктатор 82 ёшли Аугусто Пиночет ҳибсга олинган эди. 1973 йилда ХХ асрнинг иккинчи ярмидаги энг машҳур ҳарбий тўнтариш содир бўлган. Пухта режалаштирилган исёнда олий қўмондонлик ағдарилиб, Чилининг сайланган президенти Салвадор Аленде «Ла Монеда» саройида ўлик ҳолда топилган эди. Ҳозирга қадар давлат раҳбари ўз жонига қасд қилганми ёки исёнчилар томонидан ўлдирилганми — номаълум. 2011 йилда Аленденинг қолдиқлари экспертизадан ўтказилганда биринчи версия тасдиғини топган. Аммо президент ўз хоҳиши билан жонига қасд қилганига кўпчилик ишонмай келади…

    Чили президенти Аугусто Пиночет

    Чили президенти Аугусто Пиночет
    Фото: Wikimedia Commons

    1970 йилда ҳокимият тепасига президентлик сайловларида ғалаба қозонган Аленденинг келиши Чили жамиятини иккита қарама-қарши лагерга бўлиб юборган. СССР томонидан маънан ва моддий томондан қўллаб-қувватланган мухолифатга халқ унча хушламайдиган, бироқ юқори мартабали ҳарбийлар ёқтирган Америка ўнг кучлари қарши чиққан. Сиёсий майдондаги қарама-қаршилик тез орада жисмоний куч ишлатилишига сабаб бўлган.

    Жанубий Америкада ҳокимият тепасига сўл режимнинг келиши АҚШни хавотирга сола бошлаган. Пропагандачилар томонидан Чилининг советлаштирилиши хавф туғдириши ҳақида гап-сўзлар тарқатилган. Бунга муқобил вариант сифатида миллатчилик таклиф этилган. Асосий ролни католик черкови ўйнаган: анъаналарга содиқ консерваторлар «худосиз» социализм ғояларига қарши қўйилган. Қадриятларни ҳурмат қиладиганлардан бири генерал Аугусто Пиночет эди. Ўта кетган антисоциалист бўлган Пиночет ўз қарашларини ошкор этмай, Аленде даврида юқори мансаб лавозимларига кўтарилган.

    1973 йилнинг 29 июнида Пиночет тарихда «Танкетасо» номини олган ултра ўнг танкчилар исёнини бостиришда иштирок этган. Омадсизликка қарамай, ушбу уриниш тизимда нуқсон борлигини кўрсатган. Президентнинг «Ла Монеда» саройига осонлик билан етиб борган исёнчилар ҳукуматни жиддий ташвишга солиши керак эди.

    Режимнинг мустаҳкамлигига армия бош қўмондони ва ички ишлар вазири Карлос Прац кафолат берган. Аммо август охирида у фитначиларнинг провакациялари сабаб барча лавозимлардан четлаштирилган. Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони лавозимига Працнинг ўринбосари — Пиночет тайинланган. Исён муваффақиятли амалга ошганидан кейин у ўз бошлиғини ўлдиришга буйруқ беради. Бир йил ўтгач, Прац рафиқаси билан Буэнос-Айресда портлатиб юборилган.

    Аугусто Пиночет ва унинг рафиқаси Люсия Ириарт Родригес, 1974 йил

    Аугусто Пиночет ва унинг рафиқаси Люсия Ириарт Родригес, 1974 йил
    Фото: Biblioteca del Congreso Nacional
    11 сентябрь куни соат 09:10 да Аленде халққа мурожаат йўллаган. Президент тарафдори бўлган охирги «Магалянес» станцияси тўғридан-тўғри эфир вақтида ҳаводан ўққа тутилган. Беш дақиқадан кейин исёнчилар «Ла Монеда»га танк ва авиациялар ёрдамида бостириб кирган. Алендени охирги ҳалқада 40 киши қўриқлаган.

    Давлат раҳбари ва унга содиқ инсонлар таслим бўлишдан бош тортган. Кун ярмидан ўтгач, бино тўлиқ эгалланган. Аленде эса жонсиз ҳолда топилган. Кейинги ҳафта Чилида қулаган ҳукумат вакиллари ва уларнинг оила аъзоларига қарши қаттиқ репрессия бошланган. Турли манбаларга кўра, террор оқибатида 30 мингга яқин одам ҳалок бўлган.

    Пиночет «Халқ бирдамлиги» коалициясига кирган барча партияларни қонундан ташқари деб эълон қилган. «Чили — пролетарлар эмас, мулкдорлар мамлакати», — деган Пиночет.

    Сиёсий маҳбуслар билан ишлаш учун янги раҳбарнинг буйруғига кўра «Ўлим карвони» номли махсус бўлинма яратилган. У 40 минг киши сақланган Сантьяго стадионидаги концлагери сабаб бутун дунёга танилган. Шу ернинг ўзида хавфли душман деб топилганлар отиб ташланган.

    «Коммунистларнинг иккитасининг жасадини битта тобутга солиш уларнинг ўзи бузган иқтисодиёт нуқтаи назаридан оқилона бўлса керак», — деган Пиночет.

    Фото: AP Photo

    Ноябрь ойида инсонлар қатл этилган майдонда футбол бўйича СССР терма жамоасининг ўйини ўтказилиши керак эди. «Лужники»даги 0:0 дан кейин совет ўйинчилари Сантьягода 1974 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун курашиши керак бўлган. Бир зумда душман давлатга айланган мамлакат жамоаси «Чилидаги мураккаб вазият ва стадионнинг ўйинга яроқсизлиги боис» киритилмаган. Аммо ФИФА ўйин ўтказилишини талаб қилган.

    Натижада тарихда энг бемаъни воқеа сифатида қолган спорт вазияти содир бўлган. Мухлислар совет терма жамоаси келмаслигини жуда яхши билса-да, «Насёнал» трибунасини тўлдириб ўтирган, чилилик футболчилар эса ўзи билан ўзи ўйнаб, бўш дарвозига гол урган. ФИФА СССРга техник мағлубият ёзган. Германияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига Чили жамоаси йўл олган…

    Пиночет режими 1990 йилга қадар давом этган. Янги демократик ҳокимият диктаторни содир этган жиноятлари учун жавобгарликка тортмоқчи бўлган. Аммо ёши кексайиб қолгани, соғлиғи ёмонлашгани, катта таъсир доирасига эга танишлари сабаб у жазодан қочиб қолган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Айбдор деб топилган маняк Чикатило, СССР самолётини олиб қочган ота-бола ва истеъфо берган Қирғизистон президенти. Кун хронологиясида 15 октябрь

    16.10.2022, 09:30   Изоҳ (0)   50897
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ғарб давлатлари ўз аҳолисини эҳтимолий ядровий зарбаларга тайёрламоқда — Times

    16.10.2022, 00:30

    Путин Эмомали Раҳмоннинг Марказий Осиёга собиқ СССР сифатида қарамаслик ҳақидаги чақириғига жавоб қайтарди

    15.10.2022, 17:42

    Россия Беларусь самолётларини ядро қуроли ташишга мослаштириб беради

    15.10.2022, 16:14

    Россия ўзи босиб олган Херсон вилоятидан «бир неча минг болаларни» олиб кетган

    15.10.2022, 16:08

    Туркиядаги кўмир конида юз берган портлаш қурбонлари сони 40 кишига етди

    15.10.2022, 15:24

    Беларусга россиялик ҳарбийлардан иборат илк эшелонлар етиб келди (видео)

    15.10.2022, 15:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бюджет пулидан ўқитилган 74 минг киши иш билан таъминланмаган”. Депутат Бандлик вазирлиги самарасиз ишлаётганини айтди

    Ўзбекистон | 10 май, 17:18

    Ўзбекистонда якшанба куни қайси ҳудудларда ёмғир ёғади?

    Ўзбекистон | 10 май, 17:10

    Совет космик кемаси “Космос-482” Ҳинд океанига қулаб тушди

    Дунё | 10 май, 16:45

    “Юртимизда ҳақиқий истеъдодлар кўп, уларга имконият ва йўл кўрсатадиган устозлар керак” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 10 май, 16:18

    “Ўтган йили 326 млрд сўмлик шартномалар тузишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган”—Меҳриддин Абдуллаев

    Ўзбекистон | 10 май, 16:15

    “Шрек-5” мультфильмининг сюжетини ошкор қилди — воқеалар реал ҳаётда юз беради

    Маданият | 10 май, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.