• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия ўзи босиб олган Херсон вилоятидан «бир неча минг болаларни» олиб кетган

    Россия босиб олинган Херсон вилоятидан «бир неча минг нафар болалар»ни олиб кетганини Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

    Херсон манзараси, архив

    Херсон манзараси, архив
    Фото: «РИА Новости»

    «Бугунги кунда доимий отишмалар кетмоқда, бу хавфсиз эмас. Шунинг учун минтақадан дастлаб болаларни олиб кетиш таклиф қилинди. Бир неча минг нафар болалар аллақачон Россиянинг бошқа ҳудудларига кетган, улар дам олиш уйларида, оромгоҳларда ҳордиқ чиқармоқда», — деди Хуснуллин журналистларга.

    Ҳозирги вақтда барча фуқароларда Херсон вилоятидан чиқиб кетиш имконияти бор, деди у.

    «Бу кунига қарийб 500 киши демакдир, биз ҳозирча дам олиш жойларига, базаларга, оралиқ жойларга чиқиб кетишни ташкиллаштиряпмиз. Кейинчалик, агар улар Россиянинг бошқа ҳудудларида яшаш ва ишлашни хоҳласа, уларга турар жой тақдим этамиз», — деди бош вазир ўринбосари.

    Аввалроқ Херсон вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Владимир Салдо Россия раҳбариятига мурожаат қилиб, вилоят аҳолисини Украина ракета зарбалари оқибатларидан ҳимоялаш учун уларни, агар истаса, Россиянинг бошқа ҳудудларига чиқариб кетишни ташкиллаштиришда ёрдам сўраганди. Салдо Украина қўшинлари ўққа тутишни тўхтатмаётгани, Херсон, Новая Каховка, Голая Пристан ва Чернобаевка шаҳарлари зарбалар остида қолаётганини айтганди.

    Бир неча кун аввал Ғарб Украинанинг келаси ҳафта Херсонни қайтариб олишига ишонаётгани хабар берилганди. Британия разведкаси 13 октябрь куни эрталаб Россия томонидан тайинланган ҳокимиятнинг шаҳар аҳолисини эвакуация қилиш қарори Херсонда яқинлашиб келаётган жанглар хавфи билан боғлиқлигини маълум қилди. «Охирги кунларда Россия босқинчилари Херсондан бир неча тинч аҳолини эвакуация қилишга тайёргарлик кўриш ҳақида буйруқ берган бўлиши мумкин. Улар жанглар Херсон шаҳрининг ўзига ҳам тарқалишини кутишаётгандир», — дея Британия Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларини келтирганди манба.

    23—27 сентябрь кунлари Запорожье вилоятида, ЛХР, ДХР ва Херсон вилоятларида бўлгани каби, Россия таркибига кириш ҳақида референдум бўлиб ўтди. 30 сентябрь куни Кремлда ҳудудларнинг қўшилиши тўғрисидаги шартномаларни имзолаш маросими ўтказилди. 2 октябрь куни улар, тартиб бўйича, Конституциявий суд томонидан маъқулланди. 3 ва 4 октябрь кунлари шартномаларни ҳамда қўшилиш ҳақидаги федерал конституциявий қонунларни Давлат думаси ва Федерация кенгаши қўллаб-қувватлади. 5 октябрь куни эса президент имзоси қўйилган шартномаларни Кремль эълон қилди.

    БМТ бош котиби ДХР, ЛХР ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россия қўшинлари назорати остидаги қисмлари Россия таркибига кириши юридик кучга эга бўлмаслигини айтганди.

    13 октябрь куни эса БМТ Бош ассамблеяси Донецк ва Луганск халқ республикаларида ҳамда босиб олинган Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия томонидан ўтказилган «референдумлар»ни қораловчи резолюцияни қабул қилди.

    15.10.2022, 16:08   Изоҳ (0)   22308
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркиядаги кўмир конида юз берган портлаш қурбонлари сони 40 кишига етди

    15.10.2022, 15:24

    Беларусга россиялик ҳарбийлардан иборат илк эшелонлар етиб келди (видео)

    15.10.2022, 15:15

    Видео: Хитойда жойлашган, тепасидан шаршара оқиб тушувчи осмонўпар бино

    15.10.2022, 14:14

    Илон Маск Россия ва АҚШ бир-бирини ярим соат ичида йўқ қила олишини айтди

    15.10.2022, 13:15

    Россия Украина билан урушга 15 мингдан ортиқ маҳбусни юборган

    15.10.2022, 12:16

    Саудия Арабистони Украинага 400 млн долларлик гуманитар ёрдам ажратди

    15.10.2022, 11:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда биогаздан метан ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади

    Ўзбекистон | 26 июн, 09:27

    FIFA ва УЕФА Россия терма жамоаси ҳамда клублари учун қўйилган чекловларни бекор қилиши мумкин

    Спорт | 26 июн, 09:22

    Зеленский: “Россиянинг барча ҳарбий жиноятчилари суд олдида жавоб беради”

    Дунё | 26 июн, 08:52

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.