Ғарб мамлакатлари ҳукуматлари Россия томонидан Украинада ядро қуролини қўллаш эҳтимоли бўлган тақдирда аҳоли ўртасида ваҳима пайдо бўлишининг олдини олиш чораларини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Британиянинг Times нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, чора-тадбирлар рўйхати дўконлар ва дорихоналарда озиқ-овқат ва энг зарур товарларни шошилинч харид қилишнинг олдини олишга қаратилган бўлади. Расмийлар, шунингдек, ядровий зарба содир бўлган тақдирда нима қилиш кераклиги ҳақида кўрсатмалар қайд этилган брошюраларни чоп этишни режалаштирмоқда.
Таъкидланишича, Россия Ғарбда ядро қуролидан фойдаланиши мумкин эмас. Аммо, шунга қарамай, давлатлар фавқулодда ёрдам кўрсатиш ва аҳолини хабардор қилиш бўйича режаларини янгилайди.
Guardian нашрининг аниқлик киритишича, Ғарб давлатлари Россия томонидан ядро қуролидан фойдаланишга қандай муносабатда бўлишлари ҳақида ҳозирча хабар бермаган. Бироқ жавоб ядровий зарбалар бўлмаслиги қайд этилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)