• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Рецептлар

    Соғлом нонушта учун 5 хил творогли егулик рецепти

    Творогли нонуштани тез ва осон тайёрлаш мумкин. Бундан ташқари, творог барча ёшдагилар учун ёқимли ва фойдали бўлиб, ҳамма турдаги егулик ва ширинликларга қўшиш мумкин бўлган ажойиб маҳсулот ҳисобланади. «Новий очаг» нашри нонушта учун фойдали бўлган творогли егулик рецептлари билан бўлишди.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Ичига творог солинган лавашли пирог рецепти

    Лаваш хамиридан юмшоққина пирог тайёрлаш учун қуйидаги рецепт тавсия этилади. Мазаси барчага манзур келиши шубҳасиз.

    Керакли маҳсулотлар:

    • творог — 400 грамм;
    • пишлоқ — 200 грамм;
    • тухум — 3 дона;
    • сметана — 3 ош қошиқ;
    • кефир — 250 мл;
    • лаваш — 3-4 дона;
    • кўкат, туз ва зираворлар.
    Тайёрланиш жараёни:
    1. Қирғичдан ўтказилган пишлоқ творог билан аралаштирилади. Пишлоқнинг бир қисми қолдирилади. Кўкатлар тўғраб олинади.
    2. Кўкатлар творогли аралашмага солинади. Барча ингредиентлар яхшилаб аралаштирилади. Агар пишлоқ шўр бўлса, туз солмаслик мумкин.
    3. Тухум, кефир ва сметана аралаштирилади.
    4. Лаваш хамири таъбга кўра 3-4 қатлам бўлиши мумкин. Қолипга дастлаб тухумли аралашма қуйилади, сўнгра лаваш хамири қўйилиб, устидан творогли начинка солинади.
    5. Ҳар бир қатлам шу тарзда тайёрланади ва пирогнинг энг юқори қисмига қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади.
    6. 180 даража ҳароратда 30 дақиқа давомида печда пишириб олинади.
    Ёқимли иштаҳа!

    Творогли запеканка

    Творогли запеканка тайёрлаш кўп вақт талаб этмайди. Ушбу егуликни нафақат нонушта, балки байрам дастурхони учун ҳам тайёрлаш мумкин.

    Керакли маҳсулотлар:

    • творог — 1 килограмм;
    • тухум — 6 дона;
    • сариёғ — 30 грамм;
    • шакар упаси — 150 грамм;
    • маккажўхори крахмали — 1 ош қошиқ;
    • манни ёрмаси — 1 ош қошиқ;
    • ваниль — 1 ош қошиқ.
    Тайёрланиш жараёни:
    1. Творог элакдан ўтказилади. Унга ёғ миқдори камида 82 фоиз бўлган озгина сариёғ қўшилади ва блендерда яхшилаб аралаштирилади.
    2. 6 та тухум сариғи чуқур идишга ажратиб олинади. Шакар упаси қўшилиб, миксер қилинади. Сўнгра оз-оздан творогли масса қўшилади ва яна миксер билан аралаштирилади.
    3. Устидан манни ёрмаси ва маккажўхори крахмали қўшилади. Яхшилаб аралаштирилгач, бир неча дақиқага қолдирилади.
    4. Ажратиб олинган тухум оқи миксер билан яхшилаб кўпиртирилади. Аста-секин тахминан 30-40 грамм шакар упаси қўшилади.
    5. Кўпиртирилган тухум оқига творогли масса қўшилади ва аралаштирилади.
    6. Қолипгаи пергамент қоғоз солинади, сўнгра ён томонлари ва пастки қисмига сариёғ суртилади. Ёғланган қолипга манний ёрмаси сепилади, шунда запеканкани ундан олиш осонроқ бўлади. Устидан тайёр масса солинади ва юзаси текисланади.
    7. Запеканка 170 даража қиздирилган печда 50-60 дақиқа давомида пиширилади. Пишгандан сўнг дарҳол печдан олиб ташланмайди, бироз совишини кутиш лозим.
    Ёқимли иштаҳа!

    «Творогли конвертлар» печеньелари

    Болаликни ёдга солувчи назали ширинликлар. Тайёрлаш учун ҳар қандай ёғли творог мос келади. Миқдорга қараб, рецептда асосий маҳсулотлар — ун, сариёғ, шакар ва тухум нисбати ўзгаради.

    Керакли маҳсулотлар:

    • творог — 250 грамм;
    • сариёг — 100 грамм;
    • ун — 170 гррамм;
    • шакар — 3-4 ош қошиқ;
    • туз — 1/2 чой қошиқ;
    • истеъмол содаси — 1 ош қошиқ.
    Тайёрланиш жараёни:
    1. Барча маҳсулотлар хона ҳароратида бўлиши керак. Пиширишдан бир неча соат олдин творог ва сариёғ музлаткичдан олиб қўйилади. Пишириқлар юмшоқ ва мазали чиқши учун ёғ миқдори камида 5 фоиз бўлган творогдан фойдаланиш тавсия этилади.
    2. Блендердан фойдаланиб творог бир ҳил майдаланади. Унга юмшоқ сариёғ қўшилади.
    3. Творогли масса яна блендер билан яхшилаб аралаштирилади. Устидан ун, сода ва туз қўшилади. Қўлга ёпишмайдиган силлиқ хамир қорилади.
    4. Хамир бир соатга музлаткичга қўйилади. Тайёр бўлгач, хамир юпқа қилиб ёйилади ва кичик доира шакллари кесиб олинади.
    5. Ҳар бир доирани шакарга ботириб, шакар томони ичкарига қаратилиб иккига букланади ва яна шакарга ботириб олинади.
    6. Печеньелар пергамент билан қопланган листга терилиб, уларни 200 даражада олдиндан қиздирилган печга қўйилади ва 20-25 дақиқа давомида пиширилади.
    Ёқимли иштаҳа!

    Творогли кекс рецепти

    Оддий ҳамда мазали майиз қўшилган творогли кекс рецепти.

    Керакли маҳсулотлар:

    • ун — 150 грамм;
    • ёғ — 75 грамм;
    • шакар — 80 грамм;
    • творог (18 фоизли) — 130 грамм;
    • тухум — 2 дона.
    • қабартма — 1 ош қошиқ;
    • майиз — 80 грамм;
    • ваниль — 1 ош қошиқ;
    • шакар упаси.
    Тайёрланиш жараёни:
    1. Элакдан ўтказилган творог сариёғ билан аралаштирилади. Сўнгра яхшилаб миксер билан аралаштирилади.
    2. Устидан шакар қўшилади ва яна миксер қилинади. Иккита тухум қўшилади ва  аралаштирилади.
    3. Ушбу босқичда таъбга бироз ваниль, творогли аралашма қўшилади. Бир ҳил масса олиш учун миксер билан яна яхшилаб аралаштирилади.
    4. Эланган ун қабартма билан аралаштирлади ва бошқа маҳсулотлар билан биргаликда бир идишга солинади.
    5. Яхшилаб ювиб қуритилган майиз хамирга қўшилади.
    6. Тайёр бўлган хамир қолипга қуйилади. 180 даража печда 50-55 дақиқа давомида пиширилади.
    7. Кекс тайёр бўлгач, юзасига шакар упаси сепилади.
    Ёқимли иштаҳа!

    Творогли булочкалар

    Творогли булочкаларни пишириш учун кўп вақт кетмайди. Уларни нонуштада бир пиёла чой ёки қаҳва билан истеъмол қилиш мумкин.

    Керакли маҳсулотлар:

    • тухум — 2 дона;
    • шакар упаси — 3-4 ош қошиқ;
    • творог — 250 грамм;
    • сут — 2-3 ош қошиқ;
    • ун — 350-400 грамм;
    • қабартма — 1 ош қошиқ.
    Тайёрланиш жараёни:
    1. Тухум, туз ва шакар яхшилаб аралаштирилади.
    2. Аралашмага творог қўшилади, устидан сут қўшилиб, бир ҳил массага эга бўлиш учун ҳамма нарса яхшилаб аралаштирилади.
    3. Эланган ун билан қабартма қўшилади, творогли аралашмага қўшиб, юмшоқ хамир қорилади.
    4. Хамир кичик қисмларга ажратилиб, ёйиб чиқилади. Ичига начинка сифатида шоколад, майиз ёки бошқа мевалар қўшиш мумкин.
    5. Творогли булочкалар пергамент қоғоз солинган листга жойлаштирилади. Бундан ташқари, булочкалар ёпишмаслиги учун ўсимлик мойи билан ёғланади.
    6. Булочкалар устига бироз шакар сепиш ҳамда тухум сариғини суртиш мумкин.
    7. 180 даражада қиздирилган печда 15-20 дақиқа давомида пиширилади.
    Ёқимли иштаҳа!

    Мавзуга доир:

    • Сутли крем қўшилган мазали пончиклар тайёрлаймиз
    • Долчинли мазали печенье тайёрлаймиз
    • Худди мактабдагидек: кефир, минерал сув ва хамиртуруш қўшиб тайёрланадиган булочкалар рецепти

    11.10.2022, 10:42   Изоҳ (0)   10061
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иммунитет мустаҳкамлиги учун: пиширмасдан тайёрланадиган мураббо рецепти

    09.10.2022, 17:32

    Пиёз қўшиб хуштаъм картошкали котлет тайёрлаймиз

    08.10.2022, 09:51

    Қат-қат хамирдан мазали круассан тайёрлаймиз

    06.10.2022, 11:48

    Товуқ ва помидор қайласидан мазали макаронли таом тайёрлаймиз

    05.10.2022, 18:13

    Картошка ва товуқ қиймасидан мазали егулик тайёрлаймиз

    03.10.2022, 12:33

    Сутли крем қўшилган мазали пончиклар тайёрлаймиз

    02.10.2022, 09:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.