Дам олиш кунларида ухлашни кўпчилик бутун ҳафта давомида орзиқиб кутади. Албатта, камдан-кам вақтларда рўй берадиган узоқ уйқу организм учун фойдали бўлса, бу одатдан ташвишланишга ҳожат йўқ. Аммо мунтазам равишда кузатиладиган узоқ уйқу саломатлик билан боғлиқ жиддий нарса содир бўлаётганининг белгиси бўлиши мумкин, деб ёзади Harper’s Bazaar Kazakhstan.
Неча соат ухлаш меъёрдан ортиқ ҳисобланади?
Афсуски, шифокорлар бу саволга аниқ жавоб бера олмайди. Қанча ухлаш кераклиги кўплаб омилларга боғлиқ, жумладан, генетика, ёш, соғлиқ, фитнес даражаси, фаоллик ва одам дуч келадиган стресс даражаси.
Аксарият инсонлар учун бир неча кун ичида тўққиз соатдан ортиқ уйқу меъёрдан кўп ҳисобланади. Бироқ бу касалликдан тузалган ёки уйқусизликдан азоб чекаётганлар учун яхши натижа.
Меъёрдаги уйқу неча соат давом этиши керак?
Идеал ҳолда, 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган инсонлар мунтазам равишда 7-9 соатгача ухлаши керак. Болалар эса кўпроқ уйқуга муҳтож ва шунинг учун улар 8-10 соат давомида уйқу ҳолатида бўлади.
Нега узоқ вақт давомида ухлаш хавфли?
Бир қатор илмий тадқиқотларга кўра, ортиқча уйқу қуйидаги муаммоларга олиб келиши мумкин:
- иккинчи тоифа қандли диабет;
- юрак касалликлари;
- ортиқча вазн;
- депрессия;
- бош оғриғи.
Изоҳ (0)