АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остинга кўра, уруш бошлангандан бери Американинг Украинага берган ҳарбий ёрдамининг умумий миқдори 16,8 миллиард долларга етган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Президент Жо Байден бошчилигида АҚШнинг Украинага хавфсизлик бўйича кўрсатган ёрдам миқдори ҳозирда 16,8 миллиард долларга етганини эълон қилишдан мамнунман ва ўзларининг ёрдамини тақдим этишда давом этаётган иттифоқчиларимиздан миннатдорман, — деди мудофаа вазири.
Остиннинг сўзларига кўра, АҚШ Украина эҳтиёжларини қондириш учун ўзининг саноат базаларига сармоя киритишни кўпайтирмоқда.
Бундан ташқари, яқин ҳафталарда АҚШ Украинага яна 4,5 миллиард доллар молиявий ёрдам ажратади.
The Washington Post’га кўра, АҚШ президенти Жо Байден Зеленскийдан мамлакат ҳарбий ёрдами етишмаслигидан шикоят қилишни бас қилишни сўраган.
Байденнинг айтишича, агар Украина президенти бу етарли эмаслигини айтишда давом этса, унга Конгрессдан ёрдам сўраш қийин бўлади.
Изоҳ (0)