Халқаро валюта фонди (ХВФ) 2023 йилда глобал иқтисодий ўсиш прогнозини 2,7 фоизга туширди, бу июль ойидаги прогноздан 0,2 фоизга паст. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Ташкилотга кўра, рецессия глобал иқтисодиётнинг учдан бир қисмини қамраб олиши кутилмоқда.
Фонд иқтисодий фаолликнинг пасайишини Украинадаги урушнинг салбий оқибатлари, энергия ва озиқ-овқат нархларининг юқорилиги, шунингдек, кўплаб мамлакатларда инфляция ва асосий ставкаларнинг ошиши билан боғлайди.
Ташкилот ҳисоботидан маълум бўлишича, АҚШ, Хитой ва Европа иқтисодиёти янада пасайиши кутилмоқда.
Фонд 2023 йилдаги рецессиянинг энг сезиларли таъсирини прогноз қилмоқда: ЯИМ ўсишининг 2 фоизлик тарихий минимал даражадан пастга тушиш эҳтимоли тахминан тўртдан бири қисмлик эҳтимолда.
Изоҳ (0)