Россияда сафарбарлик эълон қилинганидан кейин биринчи кунларда Москвада квартираларни зудлик билан сотиш учун аризалар сони уч баробар ошди, талаб эса пасайди. Бу ҳақда Афиша Daily хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, кейинги ҳафтадаёқ бозор тинчланган ва мурожаатлар сони тикланган. Сотувчилар ва харидорлар янги шароитларга мослашмоқда.
Энди квартираларни зудлик билан сотиш билан чегирма 10-20 фоизни ташкил қилади. Экспертлар яқин келажакда битимлар сони ва нархларнинг пасайишини кутмоқда.
Россиядаги Эст-а-Тет иккиламчи кўчмас мулк савдо офисининг директори Юлия Дймова катта чегирмалар камдан-кам бўлишини ва ўртача чегирма унчалик ўзгармаганлигини ва ликвид таклифлар учун 5 фоиздан ошмаслигини таъкидлади.
Аввалроқ Россияликларнинг Ўзбекистонга ноқонуний пул олиб киришга ҳаракат қилаётгани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)