Глобал уй хўжаликлари бойлиги 2008 йилги йирик молиявий инқироздан кейин биринчи марта сезиларли даражада қисқариши кутилмоқда. Бу ҳақда Allianz ҳисоботига таяниб Bloomberg хабар бермоқда.
Чоршанба, 12 октябрь куни эълон қилинган глобал бойлик ҳисоботида таъкидланишича, уй хўжаликларининг молиявий активлари уч йиллик рекорд даражадаги ўсишдан сўнг, 2022 йилда номинал 2 фоиздан кўпроқ пасайиши мумкин.
Тадқиқотчилар бу йилни глобал бойлик учун сезиларли ўзгаришлар бўладиган «бурилиш нуқтаси» деб атамоқда.
Пул-кредит сиёсатининг кескинлашуви иқтисод ва бозорларни сиқиб чиқармоқда — уй хўжаликларининг бойлиги 10 фоизга қисқаради, — дейилади Allianz ҳисоботда.
Россиянинг Украинага қарши уруши пандемиядан кейинги иқтисодий тикланишни тўхтатиб қўйди ва озиқ-овқат ҳамда энергия нархларининг кўтарилишига олиб келди.
Бу эса бутун дунё бўйлаб марказий банкларни қарз олиш харажатларини оширишга мажбур қилди.
Аксарият фонд бозорлари йилни «қизил рангда» — зарар билан якунлаш эҳтимоли жуда катта.
Аввалроқ камбағал давлатлар соғлиқни сақлашга Ғарбдан тўрт баравар кам маблағ сарфлаши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)