• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хорватия президентининг BMW’сини ўғирлаган «бизнесмен», Қозоғистон ҳудудида илк бор ўтказилган ерости ядровий портлаши ва қор курайдиган машиналарга урилган самолёт. Кун хронологиясида 11 октябрь

    11 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Омскда диспетчер хатолиги сабаб қор курайдиган машиналарга урилган самолёт, Хорватия президентининг машинасини олиб қочган «криминал авторитет»нинг бизнесменга айланиши ҳамда Қозоғистон ҳудудидаги биринчи ерости ядровий портлашига оид фактлар ўрин олган.

    «Сўнмаган машъала»: Омскда ҳалокатга учраган «Ту-154»

    Бундан 38 йил олдин Омск-Марказий аэропортида «Ту-154Б-1» самолёти аэродромнинг учта машинаси билан тўқнашиб кетганди. Ҳаво кемаси бортида бўлган 179 кишидан беш киши омон қолган.

    Фото: Омск вилояти суди архивидан

    Фото: Омск вилояти суди архивидан

    Самолёт Краснодар—Омск—Новосибирск йўналиши бўйича рейсни амалга ошираётган бўлган, уни ҳавода минглаб соат парвоз қилган тажрибали экипаж бошқарган. Самолёт бортида жами 170 нафар йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган.

    Ҳалокат содир бўлган вақтда шамол эсаётган, осмонни қалин булутлар қоплаган эди, бироқ кўрувчанлик рухсат этилган минимумдан юқори бўлган. Қўнишга тайёрланган экипаж авиадиспетчер Андрей Бородаенкони огоҳлантирган. У эса қўнишга рухсат берган.

    100 метр баландликда лайнер булутлар орасидан чиқиб келган ва командир Борис Степанов фараларни ёқишни буюрган. Аммо томчилаётган ёмғир сабаб нур аксланиб, кўрувчанлик ёмонлашган, шу сабабли фаралар ўчирилган. Самолёт қўнишга киришганда командир учиш-қўниш йўлагида нимадир борлигини пайқаб қолган.
    Қўниш йўлагида қор тозаловчи учта машина ишлаётган эди. Уларнинг ҳеч қандай милтилловчи маёқлари, эфирни эшитиш учун радиостанциялари ҳам бўлмаган.

    Фото: Омск вилояти суди архивидан

    Фото: Омск вилояти суди архивидан

    Шасси йўлакка тегиши билан экипаж уларни пайқаб қолган, бироқ энди кеч — самолётни буриш имконсиз эди. Иккита машинанинг ҳар бирида 7,5 тоннадан керосин бўлган. Тўқнашув вақтида улар портлаб кетган. Кучли зарба ва портлаш оқибатида лайнер чапга бурилиб, фюзеляжи иккига бўлиниб кетган, олд қисми ағдарилган ва ёнғин чиққан. Самолёт Омск-Марказий аэропорти биносидан 95 метр нарида тўхтаган. Ҳалокатда фақатгина экипажнинг бир қисми омон қолган. Шифохонага куйиш аломатлари билан етказилган 16 йўловчининг 15 нафари вафот этган.

    Фото: Омск вилояти суди архивидан

    Фото: Омск вилояти суди архивидан

    Тергов давомида Бородаенко иш жойида ухлаб қолгани аниқланган — ёш диспетчернинг икки нафар ёш боласи бўлган ва у кўпинча уйқуга тўймай юрган. Бородаенко машиналарнинг йўлакка чиқишига рухсат бериб, «Учиш-қўниш йўлаги банд» таблосини ёқишни унутган. Ҳалокатдан кейин у ҳатто экипаж билан гаплашганини, уларнинг қўнишига рухсатни қандай берганини ҳам эслай олмаган. «Эслай олмайман. Аммо ёзувлар шуни тасдиқласа, демак, шундай бўлган…», — деган у судда.

    Фото: Омск вилояти суди архивидан

    Фото: Омск вилояти суди архивидан

    Бородаенко ва парвозлар бошлиғи Борис Ишалов (у шу куни ишга кеч қолган ва диспетчерларга йўриқномани ёрдамчиси ўтган) 15 йилга озодликдан маҳрум этилган. Айрим маълумотларга кўра, Бородаенко камерада ўз жонига қасд қилган.

    Фото: Омск вилояти суди архивидан

    Фото: Омск вилояти суди архивидан

    Жиноятчи ўтмишига эга футбол ишқибози

    1990 йилнинг 11 октябрь куни сербиялик бизнесмен Желко Ражнатович ва Белграддан келган 19 нафар футбол мухлиси Сербия кўнгиллилар гвардиясини тузади. Бир йилдан камроқ вақт ичида улар аввалига Хорватияда, кейин Боснияда жанг қилади.

    Фото: Balkaninsight

    Фото: Balkaninsight

    «Аркан» лақабли Желко Ражнатович 1952 йилнинг 17 апрелида Брезичи (Словения) шаҳрида сербиялик ҳарбий хизматчи оиласида туғилган. Унинг отаси Югославия халқ армиясининг Ҳарбий-ҳаво кучлари полковниги бўлган. Кейинчалик оила Белградга кўчиб ўтган, аммо бу уларга турли муаммоларни туғдирган. Велко Ражнатович Югославия қуролли кучлари таркибидан бўшатилган, ичкиликка берилган ва ғазабини мунтазам ўз оила аъзоларига сочиб келган. «Аркан» болалигидан икки нарсага чидай олмаган: сигарет тутуни ва Белграднинг «Партиза» футбол клубига. Велко ашаддий кашанда ва ушбу жамоанинг мухлиси эди. Желко отасига атай қилгандек, «Партизан»нинг асосий рақиби — «Црвена Звезда» клубига ишқибозлик қилган.

    Желко 9 ёшида отаси билан содир бўлган навбатдаги жанжалдан кейин уйидан қочиб кетган. Узоқ вақт у чўнтаккесарлик қилиб, дарбадар юрган. 14 ёшида уни профессионал ўғри деб тан олишган. Уч йил ўтгач Ражнатович заргарлик дўконини ўмаришда иштирок этган. У қўлга тушган ва икки йилга вояга етмаганлар колониясига юборилган. Желко у ерда криминал оламда фойдаси тегадиган танишлар орттирган. Колониядан чиққач, у яна терговга жалб этилган: иш жиддий қамоқ жазосини олиб келарди. 1972 йилда Ражнатович хорижга қочиб кетади.

    Турли исмлар остида «Аркан» Италия ва Швеция банкларини ўмарган, Италия мафияларининг вакиллари билан яхши муносабатда бўлган. У швециялик қизга уйланган бўлиб, 1976 йилда ўғилли бўлган. Ражнатовични Интерпол ҳамда Европанинг 12 давлати полицияси қидирган. Бир неча бор ҳибсга олинган бўлса-да, ҳар сафар қочиб кетган. Бельгияда ҳам шундай бўлган, 1974 йилда у 10 йилга озодликдан маҳрум этилган. Кўпчилик Желконинг қочиб кетишига Югославия махсус хизматлари ёрдам берган деб ҳисоблайди.

    Миш-мишларга кўра, «Аркан» Югославия ҳукуматига зарар келтираётган шахсларни йўқотиш билан шуғулланган. Масалан, ака-ука Гервали ва Зеки Кадрини — «Қизил фронт» террорчилар ташкилоти. Улар 1982 йилнинг кузида Германияда ўлдирилган, бироқ Ражнатовичнинг бунга алоқасини исботлашнинг имкони бўлмаган. Желконинг ўзи давлат хавфсизлиги органларига алоқаси борлигини доим рад этиб келган.

    1980 йиллар охирида Желко ўз ватанига қайтиб, Белградда қўним топади. У маҳаллий университетлардан бирининг филология факультети битирувчиси Наталя Мартиновичга уйланган ва бизнес билан шуғулланишни бошлаган: бир нечта билярдхона, детектив агентлиги, қандолатхона ва дискотека очган.

    Шунингдек, «Аркан» «Црвена Звезда» футбол клубининг мухлислари ҳаракати раҳбарига айланган. 1990 йилнинг 13 майида Желко Ражнатович бошчилигидаги сербиялик мухлислар «Динамо Загреб» жамоасига қарши ўтказиладиган Загребдаги «Максимир» стадионига йўл олган. Мухлислар ўртасида тўқнашув юзага келиб, катта тартибсизликка айланиб кетган ва оқибатда 85 киши жароҳат олган. Шундан кейин Ражнатович Хорватиянинг серблар яшайдиган шаҳарларини айланишга тушган. Қайтишда Желко ва унинг тарафдорларини хорват полициячилари тўхтатган. Автомобильдан ўқотар қурол топилган — «Аркан» ҳибсга олиниб, қамоқхонага юборилган.

    Фото: Balkaninsight

    Фото: Balkaninsight

    Қамоқхона камерасида у Югославиянинг парчаланаётганидан ва Хорватиянинг янги ҳукуматидан хабар топган. 200 кунлик қамоқ жазосини ўтаб чиққан Ражнатович кундуз куни Хорватия президенти Франо Тужманга тегишли BMW’ни ўғирлаб қочган.

    Дала командири

    1990 йилнинг ноябрида Желко Ражнатович ўзининг жанговар бўлинмасини яратишга тушган ва улар билан 1991 йилнинг августида фуқаролик урушига отланган. Бўлинма «Арканнинг йўлбарслари» ёки Сербия кўнгиллилар гвардияси деб аталган. Бўлинма таркибидан «Црвена Звезда» мухлислари, «Аркан»нинг криминал ҳаёти билан боғлиқ танишлари кирган. «Йўлбарслар»нинг биринчи жанги Тен шаҳарчасида бўлиб ўтган. 1991 йил сентябрда «Аркан»нинг бўлинмаси аъзолари 600 жангчига етган. Орадан икки йил ўтгач эса Сербия кўнгиллилар гвардиясига аъзолар 3 минг кишини ташкил этган.

    Фото: Balkaninsight

    Фото: Balkaninsight

    «Аркан»нинг армияси турли шахслар ва Милошвич ҳукумати томонидан молиялаштирилган. Шарқий Словениядан Ражнатович нефть, қурол-яроғ ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилган. Бўлинма 1995 йилгача — Хорватия ва Босния ҳудудларидаги жанговар ҳаракатлар охирига қадар жанг қилган. 1997 йилда Халқаро трибунал Ражнатовичга нисбатан ҳарбий жиноят айбловида иш очган.

    Сиёсатчи ва футбол мураббийи

    Уруш вақтида Ражнавотич сиёсий карьера қуришни бошлаган. 1992 йилда у Сербия парламенти делегатига айланган. «Аркан» Косово ва Метохия номидан иш кўрган. У минтақадаги сербларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга чақирган ва Албания билан чегарани ёпишни ёқлаган. 1993 йилда «Серб бирдамлиги партияси»га асос солиб, 1996 йилда парламент таркибига киритган.

    1995 йилда Ражнатович сербиялик қўшиқчи Светлана Величковичга уйланган. Унинг одатий беқарор ҳаёт тарзи ўзгарган: эндиликда «Аркан» дунёвий матбуотнинг машҳур объекти эди. Унинг тўйи ҳатто Сербия телевидениесида жонли эфирда намойиш этилган.

    1996 йилда Желко «Обилич» футбол клубининг эгасига айланган ва у охир-оқибат Чемпионлар Лигасида қатнашган. Югославия ҳукумати унга «Црвена Звезда»ни сотиб олишга рухсат бермаган. Футболга бўлган қизиқиш сабаб Ражнатович Белграддаги Олий мураббийлик мактабида махсус мураббийликка ўқиган.

    Фото: Balkaninsight

    Фото: Balkaninsight

    «Аркан» 2000 йилнинг 15 январида Белграддаги «Континентал» меҳмонхонасида полиця ходими Доброслав Гаврич томонидан отиб ўлдирилган. 23 ёшли полициячи расман шу куни даволанишда бўлган. Соат 17:05 да Гаврич пистолети билан яқинидаги уч кишига ўқ узган. Мандич ва Гарич воқеа жойида ҳалок бўлган, учта ўқ тегган Ражнатович эса комага тушган. Шунингдек, отишмада яна бир гувоҳ аёл ўлдирилган. «Аркан»нинг тансоқчиси Звонко Матеович Гавричга ўқ узган ва бошлиғини шифохонага олиб кетган, бироқ у йўлда вафот этган. 20 январь куни Белграддаги қабристонда дафн маросими ўтказилган ва унга 10 минг одам ташриф буюрган.

    Қотил полициячи 2002 йилда 19 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. 2006 йилда унинг ишини қайта кўриб чиққан суд Гавричга тайинланган ҳукмни ўзгартириб, унга 30 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган. Аммо қотилликни ким буюртма қилганини аниқлашнинг имкони бўлмаган.

    Қозоғистон ҳудудида синовдан ўтказилган биринчи ерости ядровий портлаш

    Қозоғистоннинг Семипалатинск шаҳридаги собиқ синов полигонида 1961 йилнинг 11 октябрь куни СССРда биринчи марта ерости ядровий портлаши амалга оширилган. 1947 йилнинг 21 августида СССР Вазирлар Кенгаши 2-давлат тадқиқот ядро полигонини ташкил этиш тўғрисида махфий қарорни қабул қилганди.

    Фото: «7info.ru»

    Фото: «7info.ru»

    Ҳозирда Қозоғистонга қаровчи Семипалатинск полигони 1948 йилда совет давлатидаги биринчи ядровий қуролни синовдан ўтказиш мақсадида яратилган. Полигон Қозоғистон шимоли-шарқида, Павлодар, Қарағанда ва собиқ Семипалатинск вилоятлари туташган жойдан ўрин олган.

    Полигондаги биринчи ядровий портлаш 1949 йилнинг 29 августида, охиргиси — 1989 йилнинг 19 октябрида амалга оширилган. 40 йил давомида полигонда жами 456 та ҳаво, ерусти ва ерости ядровий портлашлари амалга оширилган. Ядровий қуроллар 1963 йилгача ер устида ва ҳавода синовдан ўтказилган. 1963 йилда АҚШ ва Буюк Британия билан атмосферада, космик маконда ва сув остида ядровий синовларни тақиқлаш тўғрисидаги битим имзолангач, СССР ерости портлашларини ўтказишни бошлаган. Ядровий портлашдан ташқари, полигон ҳудудида кимёвий портловчи воситалардан фойдаланилган ҳолда 175 та портлаш амалга оширилган.

    1991 йилнинг 29 августида Семипалатинск полигони Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг қарори билан ёпилган, қолган ядровий зарядлар эса йўқ қилинган. Охирги ядровий заряд полигонда 1995 йилнинг 31 май куни кимёвий портлаш усули орқали портлатилган.

    Фото: «7info.ru»

    Фото: «7info.ru»

    Қозоғистон Фанлар академияси тадқиқотчилари томонидан 1957-1959 йилларда амалга оширилган ўрганишлар давомида ядровий синовларнинг экологияга хавфи, Семипалатинск полигонига туташ ҳудудларда радиоактив ифлосланишнинг ортиб кетгани ва одамлар ҳамда ҳайвонларда касалликлар юзага келаётгани аниқланган. Ер усти ва ҳаводаги портлашлар натижасида радиоактив булутлар, ер остидаги портлашлардан эса газлар тўпланмаси полигон ҳудудидан ташқарига ҳам тарқалган.

    1996 йилнинг апрелида Қозоғистон Миллий ядровий маркази ҳамда АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Ядровий хавфсизлик агентлиги ўзаро битим имзолаб, унга кўра, қозоқ ва америкалик мутахассислар синовлар ўтказилган 186 та туннелни йўқ қилган.

    Фото: «7info.ru»

    Фото: «7info.ru»

    2000 йил 29 июль куни Семипалатинск ядровий полигонидаги охирги туннел портлатилган. Полигон фаолияти тўхтатилган. Ядровий синовлар қурбонлари хотирасига Семипалатинскка монумент ўрнатилган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: СССР тарихидаги сирли теракт, Украина мустақиллигини талаб қилган талабалар — «биринчи Майдон» ва Анқарадаги икки портлаш. Кун хронологиясида 10 октябрь

    11.10.2022, 09:30   Изоҳ (0)   28375
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миллиардер Юрий Милнер Россия фуқаролигидан воз кечди

    11.10.2022, 09:10

    Украинанинг 1300 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқлари Россиянинг энг йирик ҳаво ҳужумидан кейин электрсиз қолди

    11.10.2022, 08:51

    Швеция «Шимолий оқим»даги портлашлар бўйича тергов натижаларини Россия билан баҳам кўришдан бош тортди

    10.10.2022, 23:59

    «Бу ҳужумлар Украина халқини охиригача қўллаб-қувватлаш қароримизни янада кучайтиради» — Байден

    10.10.2022, 22:46

    Бугунги ракета зарбалари Қрим кўпригидаги портлаш билан боғлиқ эмас — Украина президенти офиси

    10.10.2022, 21:55

    «НАТО Украинанинг жасур халқини охиригача қўллаб-қувватлайди» — НАТО бош котиби

    10.10.2022, 21:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.