Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 925 нафар шахс ишга тикланди, тўланмай қолган 61 миллиард сўмлик иш ҳақлари ундирилди. Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

МИБ органлари томонидан ўтган даврда жами 21,8 триллион сўмлик ундирувлар амалга оширилди (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 триллион сўм кўп). Давлат фойдасига 8,5 триллион сўм, тадбиркорлик ва бошқа субъектлари фойдасига 6 триллион сўм, банкларга 5,8 триллион сўм ва фуқаролар манфаатлари учун 1,4 триллион сўмдан ортиқ ундирувлар бажарилди.

Эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлар учун жорий этилган «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га 416,4 миллиард сўм ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 69,1 миллиард сўм кўп маблағ йўналтирилди.

Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 1 триллион сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилди, шундан 9,2 миллиард сўмлик 61 та уй-жой ва 636,6 миллион сўмлик 8 та транспорт воситаси алимент олувчиларга олдиндан тўлов сифатида берилиши таъминланди. 20 мингга яқин ишсиз алимент тўловчи ишга жойлаштирилди, 41 мингдан ортиқ оилаларни яраштиришга эришилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди