2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жами 127 та музейлар мавжуд бўлиб, шундан 12 таси ёдгорлик хотира музейлари турига мансуб. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, 2021 йилда ёдгорлик хотира музейлари орасида энг кўп ташриф буюрувчиларга эга топ-3 музейлар қуйидагилар:
- «Ғалаба боғи» ёдгорлик хотира музейи – 641,4 минг киши;
- Мусо Тошмуҳаммад Ойбек уй-музейи – 11,4 минг киши;
- Абдулла Қаҳҳор уй-музейи – 6,2 минг киши.
Изоҳ (0)