2022 йилнинг январь—август ойларида Ўзбекистон 12 та хорижий мамлакатга қиймати 32,7 миллион долларга тенг бўлган 130,2 минг тонна карам экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, маҳсулот экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 38,5 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон энг кўп карам экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 91,6 минг тонна;
- Россия – 26 минг тонна;
- Қирғизистон – 6,7 минг тонна;
- Беларусь – 5,2 минг тонна;
- Украина – 513,3 тонна;
- Литва – 98,1 тонна.
- Тошкент вилояти – 28,2 минг тонна;
- Бухоро вилояти – 20,1 минг тонна;
- Фарғона вилояти – 13,6 минг тонна.
Изоҳ (0)