Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Уганда президенти Ёвери Мусевени мурожаат эълон қилиб, Кения халқидан ўз ўғли, мамлакат қуруқлик қўшинлари собиқ бош қўмондони Мухузи Кайнеругабанинг Кения пойтахти Найробини босиб олиш ҳақидаги гаплари учун узр сўради. Мусевенининг мурожаати унинг сайтига жойланди.

Ёвери Мусевени

Ёвери Мусевени
Фото: Getty Images

«Кениялик ака-сингилларимиздан қуруқлик қўшинлари собиқ қўмондони генерал Мухузи томонидан эълон қилинган, ушбу буюк мамлакатдаги сайловларга оид твитлар учун бизни кечиришларини сўрайман. Хоҳ ҳарбий бўлсин, хоҳ оддий фуқаро, давлат хизматчиларининг қардош мамлакатларнинг ички ишлари ҳақида изоҳлар бериши ёки уларга қай тарздадир аралашиши нотўғридир», — деди Мусевени.

Уганданинг Nation газетаси ёзишича, можарога Мухузининг бирйўла бир нечта твитлари сабаб бўлган. Улардан биринчиси Кениянинг собиқ президенти, Мухузи «ака» деб атайдиган Ухуру Кениата учинчи муддатга номзодини қўймаганига оид бўлди (қонун бўйича у бунга ҳақли эмасди). Августда бўлиб ўтган сайловларда вице-президент Уильям Руто ғолиб бўлди. Нашр қайд этишича, Руто ва Мусевени ўртасида «илиқ алоқалар» бор.

Мухузининг қолган твитларига қараганда, у Шарқий Африка федерацияси тузилиши тарафдори (Унга Кения, Уганда ва Танзания кирган бўларди) ҳамда Кения ва Угандани қардош мамлакатлар деб ҳисоблайди. Давлат ўртасида «мустамлакачилар томонидан ўрнатилган» чегаралар, Мухузининг фикрича, «ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас». Федерацияга, генералнинг ғоясига кўра, отаси раҳбарлик қилиши керак, Руто унинг ўринбосари бўлиши, Кениата эса ташқи ишлар вазирига айланиши керак.

3 октябрь куни Мухузи «Найробини эгаллаб олиш учун» унга ва армияга икки ҳафта кифоя қилиши ҳақида твит қолдирганди. Ундан кейинги твитида эса «Кения армиясини ҳеч қачон мағлуб қилолмаган бўлишини», чунки отаси унга бундай қилишга уринишни тақиқлаб қўйганини билдирганди. «Шундай экан, Кениядаги одамларимиз эркин нафас олса ҳам бўлади», — дея хулоса қилганди Мухузи.

Мухузи Уганда қуруқлик қўшинлари раҳбари лавозимидан айрилган бўлса-да, айни вақтда унинг унвони оширилди: аввал у генерал-лейтенант бўлган бўлса, энди тўлиқ генералдир. Мусевени унинг мартабаси оширилганини ўғли «кўп ишларни амалга оширгани ва яна кўп нарсалар қила олиши» билан изоҳлади. Мухузи, шунингдек, махсус операциялар бўйича президент олий маслаҳатчиси лавозимини ҳам ўзида сақлаб қолди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди